АҚШ коронавирус сабаб Хитой фуқароларига виза берилишини тўхтатди
Америка дипломатиясининг аксарият ходимлари мазкур мамлакатдан эвакуация қилинган.
REGNUM хабарида қайд этилишича, АҚШ ҳукумати коронавирус тарқалиши туфайли Хитой фуқароларига виза берилишини тўхтатди. Қўшма штатларнинг Пекиндаги элчихонаси шу ҳақда маълум қилган.
“10 февралдан бошлаб АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси, шунингдек, Ченду, Гуанчжоу, Шанхай ва Шэньяндаги бош консулликларда виза бериш ҳаракатлари тўхтатилади”, дейилади маълумотда.
Америка дипломатиясининг аксарият ходимлари мазкур мамлакатдан эвакуация қилинган.