Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Ушбу сатрлар айни вақтда Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги саройи майдонида янграмоқда. Мусиқа садолари остидаги бу чорлов атрофдан ўтаётган одамларнинг эътиборини тортмоқда.
Ёмғир ёғаётган бўлса-да, йўловчилар бир муддат тўхтаб, мадҳия садоларига жўр бўлмоқда.
Хабарингиз бор, бугун “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 27 йил бўлди. Шу боис юртимиз бўйлаб “ВАТАНИМ МАДҲИЯСИ — ФАХРИМ, ҒУРУРИМ” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Унда халқ севган санъаткорлар, спортчилар, адабиётшунослар ҳарбийларнинг чиқишлари билан янада кўтаринкилик касб этди.
Бу галги байрам олдингиларидан фарқли равишда, кенг кўламда кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Бугун таълим муассасаларидан тортиб, барча давлат идоралари, ташкилот, корхоналарда кун Давлат мадҳиясини жўр овоз билан куйлашдан бошланди.
Дунёда куй-қўшиқлар кўп, лекин бу қўшиқ шунчаки куй эмас, у бизни ўрнимиздан турғиздирадиган, қўлимиз орқали кўксимизда уриб турган юрагимиз дупурини ҳис қилдирадиган буюк қўшиқ. Ватан куйини, мадҳиямизни куйлаганда барчамиз қалбан бирлашамиз, шу юртнинг қайноқ тафтини ҳис қиламиз.
Айни вақтда байрам шукуҳи маҳаллалардан тортиб, барча таълим муассасалари, корхона, ташкилотларгача етиб борди.
Зеро, бу қўшиқ — ғурурга тўла қўшиқдир. Бу қўшиқни куйлаганда бошимиз тик, овозимиз баланд, руҳимиз кўтаринки бўлади. Дунё майдонларида спортчиларимиз юқори марраларни эгаллаб, шоҳсупага кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда шукроналикдан кўзимизда ёш қалқийди. Ёнимиздаги фарзандимизга, яқинларимизга, янгиланаётган юртимизга яна бир карра боқиб, бахтиёр бўламиз.
Байрам тадбири давом этмоқда.