90 кунда мўл ҳосил
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.
Бухоро вилояти Олот туманидаги “Жўра Кўмак” фермер хўжалигида жорий мавсумда 1 гектар майдонда картошка етиштирилди.
[gallery-29779]
Экинларни парваришлаш жараёнида агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиб, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, кимёвий ишлов бериш ва суғориш ишлари белгиланган тартибда ташкил этилди. Натижада атиги 90 кунда мўл ҳосил етиштиришга эришилди.
Айни пайтда фермер хўжалигида картошка ҳосилини йиғиб олиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирга қадар 30–35 сотих майдондан 10 тоннадан ортиқ ҳосил олинган. Маҳсулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, мавсум якунига қадар 30 тоннадан ортиқ картошка ҳосили йиғиб олиниши кутилмоқда.
Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова фермер хўжалигида бўлиб, ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан танишди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА