9 Октябрь тафсилотлари "Қисқа хабарлар"да
Бугунги дастуримизда Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ташаббуслари, парламентлараро ҳамкорлик, йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодараси.
Шунингдек, дастуримизда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг Туркманистондаги саммитида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.
Танзаниянинг Аруша шаҳрида давом этаётган Парламентлараро иттифоқ (ИПУ)нинг 153-ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Буюк Британия Парламенти Жамоатлар палатаси Спикери Линдси Хойл билан учрашув ўтказди.
ДХХ ва ИИО ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятидан келган “Cobalt” русумли автомашинанинг газ баллони ичига яширилган 43 дона ўрамдаги жами 41 кг 904 гр “опий” моддаси мусодара қилингани ўрин олган.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибоев. ЎзА