9 ноябрь – Озарбайжон Давлат байроғи куни
Бугун Озарбайжон Давлат байроғи куни муносабати билан ушбу мамлакат пойтахти – Боку шаҳрида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
1918 йил 9 ноябрда Озарбайжон Демократик Республикаси ҳукумати йиғилишида таъсис этилган давлат байроғидаги уч хил ранг ХХ аср бошларидаги миллий мафкуранинг уч асосий тамойили – туркий, исломий ва замонавий хусусиятни ифодалайди. Мазкур ғоя муаллифи атоқли озарбайжон мутафаккири Али бей Ҳусайнзода ҳисобланади.
Ушбу сана муносабати билан Республика Биринчи вице-президенти Меҳрибон Алиева ижтимоий тармоқдаги саҳифасига қуйидаги изҳорни жойлаштирган:
– Ватанимиз, байроғимиз ва халқимиз доимо қалбларимизни фахр-ифтихорга тўлдирсин!