500 нафар хотин-қиз ишли бўлади
Андижон вилояти Хўжаобод тумани Саноатчилар маҳалласида яна бир янги корхона иш бошлади.
Саноатчилар маҳалласида жойлашган Полимер идиш-товоқлар ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонида тумандаги “Нил гранит” масъулияти чекланган жамияти томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона барпо этилиб, ишга туширилди.
Корхона очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров ва бошқалар томонидан бугун Хўжаобод туманида ўнлаб мана шундай корхоналар самарали фаолият юритаётганлиги, туман нафақат Андижон вилоятида, балки Фарғона водийсидаги энг кўп трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳудудга айланганлиги таъкидланди.
Умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилиб, иш бошлаган корхона маҳсулотларининг асосий қисми экспорт қилиниши режалаштирилган.
Корхона тўла қувват билан иш бошлагач, 500 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлади.
[gallery-6079]
Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА