50 ўрин учун 576 абитуриент талабгор
Айни кунлар абитуриентлар учун муҳим палла. Кимдир тестга ошиқаётган бўлса, яна кимдир ижодий имтиҳонларда ўз билимини синовдан ўтказмоқда. Баъзи ОТМдаги факультетларда ҳам касбий, ҳам тест синовлари белгиланган.

Бу каби олий таълим муассасаларида ишлар қандай ташкил этилмоқда? Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори в.б Холида КОМИЛОВА институтда амалга оширилаётган ишлар, педагогларнинг синовларга жалб этиш жараёнлари, касбий имтиҳонларнинг бориши юзасидан маълумот берди.
– Институтда пахта саноати технологияси, тўқимачилик саноати технологияси, Матбаа технологиялари, Енгил саноат технологияси ва дизайн факультетлари мавжуд, – деди Х.Комилова. – Институтда жами бакалавриат таълим йўналишига мингта, сиртқи учун эса 250 квота ажратилган эди. Кундузги таълим шаклига 27 минг 617 талабгор ариза берган бўлса, сиртқи учун 22 минг 631 абитуриент, магистратура учун 200 та ўринга 581 талаба ўқиш истагини билдирган.

Маълумки, 2 сентябрдан юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида тест синовлари бошланди. Бизда ҳам жами талабгорларнинг 576 нафари касбий имтиҳон топшириши белгиланган. Қолган абитуриентлар эса тест синовларида иштирок этаяпти. Биз бу жараёнларга аралашаётганимиз йўқ.
Дизайн (костюм), дизайн (пойабзал ва аксессуарлар дизайни) таълим йўналишларида ижодий имтиҳонлар 3-7 сентябр кунлари бўлииб ўтди. Аммо муҳим сабабларга кўра, жараёнга кела олмаган абитуриентлар учун имтиҳон тўлиқ якунлангач яна имконият берилади.
Композиция бўйича ижодий имтиҳон учун мавзулар 2 ой олдин эълон қилинган. Бу абитуриентларнинг тайёргарлик кўриши учун бир имкониятдир. Шу билан бирга имтиҳонга келувчилар ишлатиш учун бериладиган жиҳозлар ҳақида ҳам маълумот берилган. Шунингдек, имтиҳон учун қўйилган қоғоз муҳрланган ва қўл қўйилган, шифрланган. Уни алмаштириш мумкин эмас.
Яна бир жиҳати, бу абитуриентлар ижодкор бўлгани учун ўз иши, ижодидан қониқмаса, унга худди шу ҳолатдаги янги қоғоз берилади. Аммо берилган қоғозларнинг ҳаммасини топшириб кетиши шарт. Бу шаффофликни таъминлаш учун хизмат қилади. Комиссия аъзолари асосан институтга алоқадор бўлмаган мутахассислардан тузилган, улар ҳеч кимнинг исм-шарифини билмайди, белгиланган мезонлар асосида ижодий ишларни баҳолайди, холос. Умумий 189 балл белгиланган.
Барно Мелиқулова ёзиб олди, ЎзА