40 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланган
Пойтахтимиздаги “Congress Hall”да Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Тошкент ёшлар форуми – 2021” давом этмоқда.
Форум доирасида матбуот анжумани ташкил этилди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар учун йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, ёшларнинг таълим олиши, иш билан таъминланиши, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш ва лойиҳаларини амалга ошириш учун қилинган ишларни санаб ўтди.

Қайд этилганидек, жорий йилда пойтахтимизда 14 та маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди, 410 та касб-ҳунар маркази, 12 та IT-ўқув маркази ва 80 та кутубхона ташкил этилди.

Шундан сўнг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Форум ёшларнинг давлат сектори раҳбарлари, вазирлар, қатор мамлакатлар элчилари, кино юлдузлари билан учрашувлари, шунингдек, викториналар, модалар намойиши, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри концерти ва бошқа тадбирлар билан давом этмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА