40 миллион сўмликдан ортиқ коронавирус блокаторларининг ноқонуний айланмаси тўхтатилди
Сирдарё вилоятида ҳам божхона органлари томонидан коронавирус пандемияси шароитида сифати кафолатланмаган тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда 40 миллион 192 минг сўмлик коронавирусга қарши блокаторларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Сирдарё вилоятида ҳам божхона органлари томонидан коронавирус пандемияси шароитида сифати кафолатланмаган тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда коронавирус блокаторларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида Гулистон шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Гулистон шаҳри автошоҳ бекатида 3 дона қоғоз коробка билан кўзлари бежо, нимадандир хавотирда турган фуқаро Нахалбой Асанбоев (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди) ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларида шубҳа уйғотиб, унга тегишли бўлган қутилар холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Қоғоз қутилар ичидан тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган, 944 дона “VIRUS SHUT OUT” ва 78 дона “E.A Mask” номли, жами 1 минг 22 дона тахминий қиймати 40 миллион 192 минг сўмлик бўлган коронавирусга қарши блокаторлар борлиги аниқланди ва ушбу ноқонуний маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.