31 октябрь – Жаҳон шаҳарлари куни
2050 йилга бориб ер юзи аҳолиси, қарийб, икки баробар кўпайиши мумкин
31 октябрь – “Жаҳон шаҳарлари куни” ҳар йили турли шаҳарларда нишонланади ва муайян мавзуга бағишланади. 2022 йил ушбу тадбир Шанхайда “Глобал миқёсга чиқиш учун маҳаллий даражада ҳаракат қил” шиори остида ўтмоқда. Анжуманда мутахассислар йиғилиб, янада обод, адолатли, барқарор шаҳарлар бунёд этиш учун маҳаллий ва минтақавий ҳокимият идоралари имкониятини кенгайтириш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашади.
2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартиби шаҳарлар ва турли аҳоли манзилларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича 11 мақсадни ўз ичига олади ҳамда 2030 йилгача хавфсиз, инклюзив, арзон яшил майдонлар ва ижтимоий маконлардан фойдаланишни назарда тутади.
Шунингдек, 2016 йил 20 октябрда БМТнинг Уй-жой ва барқарор шаҳар ривожланиши бўйича анжуманида шаҳарларни ривожлантиришга оид янги дастур ҳам қабул қилинган. Ҳужжат ўша йили 23 декабрда БМТ Бош ассамблеяси 68-ялпи йиғилишида маъқулланган.
Г. Абдуллаева, ЎзА