22 нафар фуқаронинг ҳуқуқи тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор “Гулистон пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 22 нафар ундирувчилар фойдасига 200 миллион сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Гулистон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисидаги қарорига асосан 200 миллион сўм иш ҳақи пуллари тўлиқ ундирилди. 22 нафар ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилди. Шунга кўра ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.
Ижро ҳаракатлари давомида 22 та суд қарорлари ижроси таъминланди ва 22 нафар фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.
Ш. Суяров,
ЎзА