2040 йилга қадар урбанизация даражасини ҳозирги 51 фоиздан 65 фоизга етказиш режа қилинган
Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.
Олтинчи йўналиш – ҳудудларни ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш.
Ўзбекистон аҳолиси қарийб 40 миллионга яқинлашди. Жадал демографик ва иқтисодий ўсиш урбанизация ва шаҳарсозлик бўйича катта дастурларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Улар доирасида 2040 йилга қадар қуриладиган уй-жойларнинг сонини 2 карра ошириб, урбанизация даражасини ҳозирги 51 фоиздан 65 фоизга етказиш режа қилинган.
Пойтахтимизга туташ ҳудудда 2 миллион аҳолига мўлжалланган замонавий Янги Тошкент мегаполиси бунёд этилмоқда. Шунингдек, Андижон, Наманган ва Самарқандни миллионли шаҳарларга айлантириш бўйича лойиҳалар бошлаб юборилган. Умуман, юртимизда уй-жой қурилиши лойиҳалари йилига камида 10 миллиард долларлик кафолатли бозорни таъминлайди.
Бунга қўшимча равишда Ўзбекистон инфратузилмани барпо этишда 27 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини инвесторлар билан амалга оширишга тайёр.
ЎзА