2027 йил 1 июнга қадар Одил судлов академиясини ISO 37001 коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими халқаро стандарт бўйича аудитдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президнетининг “Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини ошгиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, HR-менежмент механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда судлар аппаратининг кадрларини бошқариш ва назорат қилишнинг самарали ва замонавий тизими жорий этилади.
Унга кўра 2026 йил якунига қадар:
а) номзодларнинг шахсий ва касбий фазилатлари, шу жумладан, уларнинг маънавий-ахлоқий ва ҳалоллик сифатларини ҳаққоний баҳолаш имконини берувчи очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тизими жорий этилади;
б) инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда рақамли технологиялар, шу жумладан сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда вакант лавозимларни эълон қилиш, номзодларни саралаш, танлаш ва ишга қабул қилиш жараёнларини рақамлаштиришга мўлжалланган "vacancy.sud.uz" портали ҳамда суд тизимида ходимлар билан ишлаш ва кадрлар маъмурчилигининг замонавий услубларини жорий этишга қаратилган "Slid HR" электрон платформаси ишлаб чиқилади ва ишга туширилади;
в) замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда суд аппарати ходимларининг касбий маҳорати ва касб билан боғлиқ чақириқларга бардошлилиги, аҳиллик ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, янгиликларга мослашишига қодир жамоа шакллантирилади;
г) судларга олий юридик маълумот ва илмий салоҳиятга эга бўлган кадрларни жалб қилишда республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Одил судлов академияси ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг моддий-техника базаси ва илмий-амалий ресурсларидан фойдаланган ҳолда 2026 йил якунига қадар суд тизимида коррупцияга қарши барқарорлик даражаси диагностикадан ўтказилади.
Одил судлов академиясида номзодларни судьялик касбига тайёрлашда қўшимча равишда шахсий-профессионал ва коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Судьялар олий кенгаши 2026 йил сентябрга қадар Одил судлов академиясида судьялар ва суд аппарати ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг бошқа кўринишларининг олдини олиш бўйича "реал кейслар"га асосланган ўқув-амалий модули жорий этилади.
2026 йил 1 сентябрга қадар Одил судлов академиясида мавжуд бошқарув штат бирликлари доирасида ички хавфсизлик назорати хизмати ташкил этилади.
2027 йил 1 июнга қадар Одил судлов академиясини ISO 37001 коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими халқаро стандарт бўйича аудитдан ўтказилади.
Судьялар олий кенгаши Олий суд, Одил судлов академияси билан биргаликда судьялар ва суд аппарати ходимларининг ҳар уч йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув курсларида малакасини ошириб боради.
Судьялар олий кенгаши - 2026 йил 1 сентябрга қадар судьялар томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Кенгашга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимига ўтади.
Олий суд 2027 йил 1 майга қадар суд аппарати ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Олий судга тақдим этиш, шунингдек, суд аппарати ходимлари фаолиятидаги коррупция, шубҳали схемалар ва интизом бузилишларига олиб келувчи бўшлиқларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, суд аппарати ходимлари фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш электрон ахборот тизимини ишга туширади.
ЎзА