Мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кимё саноатида 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан шу йил 6 февраль куни ўтказилган йиғилишда ҳам сўнгги йилларда бу тармоқда сезиларли ўзгариш бўлгани, янги технологик занжирларни яратиш учун инвестицияларга кенг йўл очилгани билан бирга, йирик кимё заводлари фаолияти ҳали замон талаблари даражасида эмаслиги қайд этилди.

Инвестицияларни кенг жалб этиш борасида Инвестициялар, саноат ва савдо, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Тоғ-кон саноати ва геология, Транспорт ва Энергетика вазирликлари томонидан ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Биргина 2024 йилда 34,8 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, ўсиш 1,6 баробарни ташкил этган. Йил якуни билан 50 та шаҳар ва туманларда 100 млн. доллардан ортиқ хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

2025 йилда эса 42,1 млрд. доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган. Хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан 36,8 млрд. доллар режалаштирилган. Масалан, январь ойининг ўзида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3 млрд. долларни ташкил қилган. Шунингдек, бу йил қиймати 35,4 млрд. доллар 301 та йирик ва 8 мингта ўрта ва кичик лойиҳалар ишга туширилиб, улар ҳисобига 294 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмиталарининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди. Унда Инвестициялар, саноат ва савдо, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Тоғ-кон саноати ва геология, Транспорт ва Энергетика вазирликлари томонидан инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, экспорт ҳажмини ошириш борасида ҳам муайян ишлар бажарилган. Жумладан, 2024 йилда республика экспорти 19,3 млрд. долларни ташкил этиб, 16 фоизга ўсган. Экспорт фаолиятига 3 мингдан ортиқ янги корхоналар жалб этилиб, экспортчилар сони 7 мингтага етган. Энг муҳими, 55 та давлатга 58 турдаги янги маҳсулотлар экспорт қилинган.

Йиғилишда Тоғ-кон саноати ва геология тизимида 2024 йилдаги инвестициялар ва 2025 йилдаги лойиҳалар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Маълум қилинишича, ўтган йилга мўлжалланган инвестиция дастурига мувофиқ, вазирлик ва тармоқ корхоналари томонидан 60 та лойиҳа доирасида 3 582,5 миллион доллар (шундан 3 203,7 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредит) инвестициялар ўзлаштирилган.

Бу йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига мувофиқ, вазирлик ва тармоқ корхоналари томонидан 56 та лойиҳа доирасида 2 643,5 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Мунозаралар давомида депутатлар ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳолаб, қулай инвестиция муҳити яратиш, инвестиция оқимини кўпайтириш, экспортга ишлаётган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар бердилар.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йилда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш 1,6 баробарга ўсган