1 майдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
-
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
Ўзбекистон ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.
-Маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлик учун чегирма миқдори оширилади.
-Айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилади.
-Айрим турдаги товарлар хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади.
<iframe width="680" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PfEFQ9TzHIk" title="1 майдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Жумладан жисмоний шахслар чакана савдо объектларида тухум, ўсимлик ёғи ҳамда мол, қўй, парранда гўштлари хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади.
-“Метан-заправка”ларга онлайн камера ўрнатиш мажбурий бўлади;
-Янги “дом”ларнинг томига қуёш панеллари ўрнатиш мажбурий бўлади;
-Айримларга (кимларга?) шифоҳонада бепул овқат берилади;
-Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинлари ижтимоий қўллаб-қувватланади;
-Раҳбар кадрлар учун инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади;
-Банк ҳисоб-варағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.
Шаҳноза Тоштемирова ЎзА