Ўзбекистон таълим жараёни талабалар нигоҳида
Айни дамда, Халқаро университетлар ассоциацияси COVID-19нинг бутун дунё бўйлаб олий таълимга таъсирини диққат билан кузатиб бормоқда.
Айни дамда, Халқаро университетлар ассоциацияси COVID-19нинг бутун дунё бўйлаб олий таълимга таъсирини диққат билан кузатиб бормоқда. Ушбу ташкилот CОVID-19 пандемиясининг университетларга таъсирига оид сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериши билан бирга, бу борада тавсиялар ва ташаббуслар билан ўртоқлашиб келмоқда.
Маълумотларга кўра COVID-19 эпидемияси туфайли бутун дунё бўйлаб 1,5 миллиарддан ортиқ талаба ва ёшлар мактаб ва университетларнинг ёпилиши сабабли масофавий ҳамда онлайн таълим олмоқда. Бу вазият 2020-2021 ўқув йилининг куз ва қиш мавсумларини ҳам қамраб олиши кутилмоқда.
Пандемия таълимни онлайн равишда олиб боришига сабаб бўлган бўлсада, бу жараён янги таълим парадигмасига олиб келишда дастлабки қадам бўлди. Биз COVID-19 ўтганидан кейин таълимда янги модел пайдо бўлишини кутишимиз мумкин. Пандемия таъсири барча соҳада кескин ва ўзгарувчан бўлди, жумладан масофавий таълимда ўқитиш ва ўрганиш сифатини сақлаш мақсадида таълим вазирликлари молиялаштириш ва мавжуд инфратузилма билан боғлиқ қўшимча муаммоларга дуч келганда қисқа муддатли eчимларни таклиф қилмоқда.
Бошқа давлатлар каби Ўзбекистонда ҳам таълимнинг ҳар бир босқичи ўзига хос муаммоларга дуч келаётган бўлсада, таълим инқилобини бошидан кечираётган олий таълим тизими алоҳида ажралиб туради. Чунки талабаларимиздан янги тузилган платформаларда ҳаракат қилиши учун технологик жиҳатдан етуклик талаб қилинади. Жаҳон миқёсида мавжуд барча олий таълим муассасалари CОVID-19 тарқалишини тўхтатиш учун таълим беришда муҳим ва масъулиятли чораларни кўрмоқда. Амалдаги чора тадбирларнинг энг асосийларидан бири дарсларни онлайн ёки масофадан туриб олиб борилишидир. Ҳозир Zoom ва Webex каби видеоконференц дастурларини Ўзбекистондаги университетлар кенг қўлламоқда. Шунингдек, Coursera каби онлайн таълим платформалари иқтисодиёт, тиббиёт, хорижий тил, ахборот технологияси ва бошқа соҳаларни ўзлаштириш мақсадида талабаларимиз учун бепул курсларни узатиб бормоқда. Бу вазият эса маъмурият, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзгаришларга тезда мослашишларини талаб қилмоқда. Мустақил таълим кўникмасига эга, масъулиятли, ғайратли ва янги технологияларни осонликча ўзлаштирадиган талабалар учун онлайн курслар жуда яхши самара бермоқда ва талабаларда ижобий ўрганиш тажрибасини шакллантирмоқда.
Шуни хулоса қилиш мумкинки, университетлар, онлайн таълим платформалари ва технологик провайдерлар ўртасида пайдо бўлган ҳамкорликлар пандемиядан ташқарида ҳам давом этиши мумкин. Шиддат билан ўзгариб бораётган бу дунёда ўз устида ишлаш ва юқори малакага эга бўлиш ҳар бир фуқаро учун нафақат зарурият, балки иқтисодий талаб ҳамдир.

Д.КАРИМОВА,
ТДЮУ Ихтисослаштирилган
филиали катта ўқитувчиси