"Ҳумо" кубокни қўлга киритди
Олий хоккей лигасининг (ВХЛ) плей-офф баҳслари онлайн форматда, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мухлислар овоз бериши йўли билан якунига етказилиши ва ташкилот турнирни шу тизимда якунлаши ҳақида маълум қилинган эди.
Хабарингиз бор, Олий хоккей лигасининг (ВХЛ) плей-офф баҳслари онлайн форматда, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мухлислар овоз бериши йўли билан якунига етказилиши ва ташкилот турнирни шу тизимда якунлаши ҳақида маълум қилинган эди.
"Ҳумо" матбуот хизматининг маълумотига кўра, онлайн мусобақанинг финал баҳсида Олий хоккей лигасида илк маротаба иштирок этган Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ва Тюменнинг "Рубин" жамоаси мухлислари рақобатлашди.
Якунда "Ҳумо" жамоаси энг кўп овоз тўплади ва Петров кубогига сазовор бўлди.