Ўқитувчи бир кунда неча соат ишлайди?
Мактабларда янги ўқув йили бошланди. Энди ўқитувчиларнинг дарс жараёни қизғин бўлиши, шубҳасиз. Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ўқитувчи бир кунда неча соат ишлайди? Бу саволнинг жавоби кўпчилик учун қизиқ албатта.

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг иловаси билан тасдиқланган “Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати”га ўқитувчилар ҳам киритилган.
Демак, юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги қарорига кўра, ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган.
Шунга кўра ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади. Бундай вазиятда айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади. Агарда иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўлмаса иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим.