Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти ишончлилигини янада ошириш мақсадида 500 кВли электр узатиш тармоғи ҳафта давомида, тунда таъмирга чиқарилиши режалаштирилган.
Ушбу ишлар тунда соат 00:00 дан 04:00 гача (4 соат муддатда) 70 метр баландликда олиб борилишини, бунда истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилиш сезилмаслигини маълум қиламиз.
Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу режалаштирилган таъмирлаш ишлари ёмғирли об-ҳаво бўлганлиги сабабли, 8-9 февраль кунлари амалга оширилмайди.
Таъмирлаш ишлари амалга оширилишидан аввал истеъмолчилар олдиндан қўшимча хабардор қилинади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати