РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали эртага соат 00:00 дан 05:00гача бўлган вақт оралиғида Фарғона вилоятида электр энергияси тўлиқ ўчиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарларга "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.
Сирдарё иссиқлик энерго-станцияси билан подстанция Ўзбекистон орасидаги Л-503 500 кВли ҳаво тармоғи таъмирга чиқаётганлиги сабабли Фарғона вилоятига тунги соат 00:00 дан эрталаб соат 05:00 гача 50 мегаваттга қўшимча чекловлар киритилиши хабари берилган.(расмий тасдиқланмаган маълумот)
Шу сабабли вилоятнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Фарғона вилояти тўлиқ электр энергиясидан ўчирилмайди.
Маълумот ўрнида: ҳозирги вақтда вилоятнинг бир соатлик электр энергия истеъмоли 1,0 млн кВт/сдан иборат бўлиб, берилиши мумкин бўлган чеклов 5% ташкил қилади.
М. Сулаймонов, ЎзА