21 октябрь – юртимизда Ўзбек тили байрами сифатида кенг нишонланади. Хорижда ҳам она тилимиз ўрганилишини оммалаштириш ва тарғиб қилиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳам мазкур санага бағишлаб, 28 октябрдан Эрон Ислом Республикасининг етакчи университетларидан бири Аллома Таботабоий университетида ўзбек тили курсларини онлайн тарзда йўлга қўймоқда. Мазкур курс илк бор ушбу университетда “Турк тили ва адабиёти” кафедраси талабалари учун ўқитилиши мўлжалланган.  

Дарсларни ТДШУ “Эрон-афғон филологияси” кафедраси профессор-ўқитувчилари Ҳулкар Мирзаҳмедова ва Мирзажон Қаландаровлар олиб боради. Ўқув курси лексик, грамматик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган материалларни ўз ичига олиб, улар Ўзбекистон тарихи, маданияти ва замонавий ҳаётини акс эттирувчи матнлардан иборат бўлади.

 Таъкидлаш жоиз, бу ТДШУнинг жорий йилда хорижда ўзбек тилини ўқитиш бўйича иккинчи тажрибаси. Биринчиси – 23 февралдан 25 июнгача Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети шарқшунослик факультети талабалари учун ташкил этилган эди.  

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эроннинг Аллома Таботабоий университетида ўзбек тили дарслари йўлга қўйилмоқда