Ўзбекистонлик мигрантлар асосан қайси мамлакатларда ишламоқда?
Бугунги кунда 2 миллион 600 нафар Ўзбекистон фуқароси ўзга давлатларда меҳнат қилмоқда.
Бугунги кунда 2 миллион 600 нафар Ўзбекистон фуқароси ўзга давлатларда меҳнат қилмоқда. Уларнинг 80 фоизи, яъни 2 миллон нафари Россияда, 350 минг нафари Қозоғистонда, 80 минг нафари Жанубий Корея Республикасида, 60 минг нафари Туркия ва бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Кўпчилик Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мазкур статистикаси реал ҳаётдаги рақамлардан фарқ қилишини айтади. Бироқ, вазирлик вакили рақамлар ўртасидаги фарқ катта эмаслигини маълум қилди. Шунингдек, мутасаддиси маълумотига кўра, хориждан ўтган йили меҳнат мигрантларимиз Ўзбекистонга 5 миллиарддан ортиқ валюта юборган.
Ушбу маълумотлар Халқаро матбуот марказида давом этаётган Халқаро пресс клубнинг "Пресс-қаҳва" дебатлари дастурининг ишсизлик ва меҳнат муносабатларига бағишланган анжуманида айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда ишсизлик энг юқори бўлган вилоятлар номи эълон қилингани ҳамда 2020 йилда Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпайиши ҳақида хабар қилган эдик.