ЎзА Ўзбек

15.11.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда ишсизлик энг юқори бўлган вилоятлар номи эълон қилинди

Ўзбекистонда ишсизлик энг юқори бўлган вилоятлар номи эълон қилинди

Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг "Пресс-қаҳва" лойиҳаси бўлиб ўтмоқда. ​ "Пресс қаҳва" сиёсий дебати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Мазкур дебат чоғида Ўзбекистондаги ишсизлик, меҳнат мигрантлари, ҳудудлар кесимида иш билан банд бўлмаган аҳоли сони қанча экани ва бошқа тизим фаолиятига оид масалалар очиқланмоқда. 

photo5364338939692952858.jpg

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ​маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли 205 минг нафарга камайган. Ишсизлик 9 фоиздан 8 фоизга тушган. Яъни айни ҳисоботларда, мамлакатимиздаги ишсизлар сони 1 миллион 300 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 32 минг нафари касбга ўргатиш курсларига жалб этилган. 50 минг нафар аҳолига ишсизлик нафақаси берилади. Айни дамда 304 минг 500 та янги иш ўринлари яратилган.

Энг ишсизлик юқори бўлган ҳудудлар бу Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидир. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур вилоятларда ишсизликни камайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.​ 

Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг дебати давом этмоқда.​


19 492
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА