"Катта қурилишлар бўлган жойда бузилишлар, бошқача қилиб айтганда, “снос”лар ҳам бўлиши табиий" — ​Тошкент вилояти ҳокими.

ҲОКИМ МИНБАРИ 

"Тошкент вилояти ерининг унумдорлиги, ҳосилдорлиги билан республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради. Бу имкониятдан самарали фойдаланиш учун ерни ҳақиқий деҳқонга, фермер бўламан, деб кўзи ёниб турган миришкорларга бериш керак. Деҳқон бой бўлса, давлат бой бўлади".

Шавкат Мирзиёев

5-харита.jpgТошкент вилояти – 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Умумий ер майдони 15,3 минг квадрат километр. Вилоят таркибида 22 та туман ва шаҳар, жумладан, 15 та туман ҳамда 7 та шаҳар мавжуд. Вилоят аҳолиси сони 2 миллион 988 мингдан зиёд.

2019 йил Тошкент вилояти аҳолиси, айниқса ёшлар, илм-фан, тиббиёт, ишлаб чиқариш соҳаси ходимлари, омилкор деҳқонлар, саноатчилар, спортчилар, қўйингки, барча соҳа ходимлари учун эришилган улкан натижа, забт этилган янги марралар билан тарих зарварақларига муҳрланди.

2.jpg– Нурафшон шаҳрида мамлакатимизда илк ақлли шаҳар, яъни "Смарт сити" қурилиши ишлари қайси босқичда?

– Тараққиётимизнинг янги даври халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини яна бир бор намоён этишга замин яратди. Юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларида “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” каби дастурлар амалга оширилаётган бўлса, катта-катта шаҳарларимизда “Сити”ларни қуриш янги Ўзбекистоннинг обрўси ва нуфузини оширмоқда.

3.jpgСўнгги йилларда вилоятимиз маркази – Нурафшон шаҳрида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шаҳримизда қад ростлаган вилоят ва шаҳар ҳокимликларининг янги бинолари, амфитеатр ва ёшлар маркази, боғ ва хиёбонлар шаҳримиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Энг муҳими, бу каби янгиланишлар ҳали узоқ давом этади. Яқин йиллар ичида Нурафшонда мамлакатимиздаги илк ақлли шаҳар “Смарт Сити” қуриб битказилади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа вилоятимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, халқимиз турмуш даражасини янада оширишга хизмат қилади.

Айни пайтда “Смарт Сити” қурилиши жадал суратлар билан давом этмоқда. Жумладан, вилоят прокуратураси ва ИИББнинг янгидан қурилган маъмурий биноларини яқин кунлар ичида фойдаланишга топширишни режалаштиряпмиз. Солиқ ва Марказий банк вилоят бошқармалари ҳамда Суд биноларини қуриш ишлари ҳам бошланган.

2 (1).jpg
Нурафшон “Смарт Сити” лойиҳаси

Шунингдек, “Смарт Сити”да 1600 ўринли ўрта умумтаълим мактаби ҳамда болалар боғчасини қуришни ҳам бошлаб юбордик. Таъкидлаш керак, мамлакатимиздаги илк “ақлли шаҳар” қурилиши лойиҳасида маданият, спорт, таълим муассасалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйлари, кўп қаватли тураржой бинолари, сайилгоҳлар ва ҳар хил кўнгил очар дам олиш масканлари, сунъий кўллар, телеминора ҳамда масжид мажмуасини қуриш ҳам режалаштирилган. Мазкур бинолар яқин йиллар ичида вилоятимиз маркази – Нурафшон шаҳрини яшаш учун қулай бўлган энг яхши шаҳарга айлантиришига шубҳа йўқ.

– Қўйи Чирчиқ туманида жорий йил ташкил этилган кластер тизими амалда ўзини оқлади. Бу тизим бошқа туманларда ҳам татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилса, жойлардаги кўп тармоқли фермер хўжаликлари тақдири қандай бўлади?

– Қуйичирчиқ туманидаги пахта тўқимачилик кластери 2019 йилда иш бошлади. Мазкур кластер фермер хўжаликлари билан пахта сотиш бўйича тўғридан тўғри фъючерс шартномалари асосида фаолият кўрсатди. Пахта тўқимачилик кластери фермер хўжаликларига пахта етиштириш учун талаб этиладиган барча моддий ресурслар (ёқилғи, минерал ўғитлар, иш ҳақилар)ни етказиб бериш билан бир қаторда, техника хизматларини ҳам кўрсатиб, пахта етиштиришда амалий ёрдам берди. 2020 йилда Янгийўл ва Бекобод туманларида ҳам пахта етиштириш пахта-тўқимачилик кластерлари тизимида ташкил этилиши белгиланди.

41-Кластер.jpg

Чиноз, Бекобод, Бўка, Пискент, Ўртачирчиқ, Янгийўл ва Оққўрғон туманларида фаолият юритиб келаётган кластерлар ҳам тумандаги фермер хўжаликлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиб, фаолиятларини кластерлар билан ўзаро икки томонлама шартномалар асосида давом эттиради.

Кластер корхоналари фермер хўжаликларини йил давомида хом ашё етиштириш учун талаб этиладиган пул маблағлари, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаб, пахта терими мавсумида пахта териш машиналарини харид қилиш орқали фермер хўжаликларига ёрдам кўрсатишади. 

13_томчилатиб_суғориш_технологиялари.jpg

Охирги йиллар давомида вилоятдаги мавжуд кластерларда пахта томчилатиб суғориш технологиялари асосида етиштирилди. Биринчи босқичида кластер ташкилотлари ва фермер хўжаликлари томонидан 405 гектар майдонда замонавий томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди. Жумладан, вилоятнинг Ўртачирчиқ туманида 155, Қуйичирчиқда 195 гектар, Бекободда эса 55 гектар ерда экилган пахта хомашёси томчилатиб суғориш технологияси асосида етиштирилди.

11_томчилатиб_суғориш_технологиялари.JPG
Томчилатиб суғориш технологияси 

– Бунёдкорлик ишлари давомида турар ва нотурар жойларни давлат эҳтиёжи учун олиб қўйиш, бошқача айтганда "Снос" ҳолати кузатилади. Айтингчи, аҳоли турар жойларини давлат эҳтиёжлари учун олиш жараёни, аниқроғи уларни рози қилиш қай даражада адолатли бўлмоқда?

59.JPG
– Бир ҳақиқатни тан олишимиз керак. Катта қурилишлар бўлган жойда бузилишлар, бошқача қилиб айтганда, “снос”лар ҳам бўлиши табиий. Ижтимоий тармоқларда, интернет сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида одамларнинг “снос”лар бўйича баъзан адолатли, баъзида эса ноҳақ мурожаатларини кузатиб боряпмиз. Тўғрисини айтсак, бу каби гап-сўзларга кўникиб ҳам қолдик. Афсуски, интернет орқали тарқатилаётган бу каби хабарларнинг асл манбасига ҳар доим ҳам эътибор қаратмаймиз. Унинг тўғри ёки нотўғри эканини текшириб ўтирмаймиз. Бу эса “буз-буз”лар билан боғлиқ тўғри-нотўғри хабарларнинг кундан-кунга кўпайиб боришига замин яратмоқда.

17_Тошкент_вилояти_Бўка_туманида.JPG
Тошкент вилояти Бўка туманидаги янгиланишлар

Юқорида таъкидлаганимиздек, Тошкент вилояти мамлакатимизнинг энг йирик бунёдкорлик майдонига айланган. Бу эса Тошкент вилоятига бўлган эътиборни икки ҳисса оширади. Бир томондан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сифатига жавобгар бўлсак, иккинчи тарафдан қурилиш деб бировнинг “бурнини ҳам қонатмаслигимиз” керак. Шу боис аҳоли турар жойларини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олишда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиляпмиз.

2.jpgУй-жойи олиб қўйилаётган фуқароларни рози қилиш – фаолиятимизнинг бош мезонига айланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 97-сонли қарорида белгиланганидек, уй-жойи олиб қўйилаётган одамга белгиланган тартибда компенсация ва ижара тўлови тўлаб берилмоқда. Шунингдек, олиб қўйилаётган уй-жой ери ўрнига бошқа жойдан худди шунча ер майдонлари ажратилмоқда.

– Вилоят, айниқса Чиноз, Янгийўл, Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, мавжуд канализация тармоқларини янгилаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

eEc9aE05QIFZZzD9_2ZOseTkpQdsKnE9.jpg Охирги 3 йилда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда яшаш шароитини яхшилашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, халқимизни табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари доимий эътиборда. Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, мавжуд канализация тармоқларини янгилаш ҳар бир раҳбар учун устувор аҳамият касб этади. Шу боис жорий йил мазкур соҳага жиддий эътибор қаратамиз. Бундан ташқари, мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 мартдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш” (1-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятнинг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Янгийўл ва Чиноз туманларида истиқомат қилувчи аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш белгиланган. Шунингдек “Қодирия” сув олиш иншоотида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Биргина Чиноз тумани “Шалола”, ”Янгиобод” МФЙ аҳолиси ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда “Каналобод”, “Пахтаобод” ва Янгиҳаёт МФЙларда ичимлик суви тизимларини реконструкция қилиш учун 34 километр ичимлик сув тармоғини ётқизиш режалаштирилган. Айни пайтда “Янгиобод” ҳамда “Пахтобод” МФЙларда жами 8 ичимлик сув қувурлари ётқизилди.

Янгийўл туманида эса қарийб 28 километр масофада ичимлик сув тармоқларини ётқизиш режалаштирилган. Бу туманда ҳам ишлар бошлаб юборилган. Айни пайтда “Маданият” МФЙда 2,7 километр траншея қазилиб, 2,7 километр ичимлик сув қувури ётқизилди.

Зангиота тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш бу йилги режаларимизда алоҳида ўрин тутади. Жорий йилда туманнинг “Қуёшли” ва “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинларида қарийб 4 километр ичимлик суви тармоқлари ётқизилади. Шунингдек, Тошкент ва Қибрай туманларида 16 километрдан зиёдроқ масофада ичимлик сув тармоғи тортилади. 

– Вилоятнинг маъмурий марказида бирорта ҳам олий таълим муассасаси йўқ. Марказий шифохоналар вилоятнинг турли ҳудудларида, бир биридан узоқда жойлашган. Шулардан келиб чиқиб, вилоятда таълим ва тиббиётни марказлаштириш (Нурафшон шаҳри) режалаштирилганми?

– Тараққиёт бевосита билим ва тажрибага эга етук кадрларга боғлиқ. Бу эса ўз навбатида, таълим ва тарбияга жиддий эътибор қаратишни талаб қилади. Шу боис "Смарт Сити" ҳудуди бош режасида олий таълим муассасаларини қуриш ҳам режалаштирилган. Хабарингиз бор, бундан 3 йил аввал вилоятимизда фақатгина қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлайдиган Тошкент давлат аграр университети фаолият юритар эди.

42_Ўзбекистон_давлат_жисмоний_тарбия.JPG
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари

Президентимизнинг Тошкент вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги оқилона сиёсати натижасида бугунги кунга келиб вилоятимизда Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали, Москва миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС” нинг Олмалиқ филиали, Астрахан давлат университети Тошкент вилояти филиали фаолият юритмоқда.

37_адқиқотлар_университети_“МИСИС”.JPG
Москва миллий технологик тадқиқотлар университети
“МИСИС”нинг Олмалиқ филиали талабалари

Бундан ташқари, вилоятимизда Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий техника институти ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 1-3 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Нурафшон шаҳрида техника йўналишидаги олий таълим муассасасини ташкил этиш ва унда хорижий ҳамкорликдаги таълим дастурларини амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Туркия, Ҳиндистон ва россиялик инвесторлар билан Нурафшон шаҳрида халқаро университетлар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб албатта вилоят марказида халқаро олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади, бунинг учун бизда барча имкониятлар етарли.

1 (1).jpgБундан ташқари, 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат кимё-технология институти Ангрен филиали ҳам иш бошлаши режалаштирилган.

Инсоннинг бахтли яшаши учун таълим билан бир қаторда, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ҳам ошириш лозим. Президентимиз ўтган йил вилоятимизга ташрифи давомида Нурафшон шаҳрида тиббиёт муассасаларини бир жойга бирлаштириш орқали тиббиёт класстерини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Айни пайтда тиббиёт кластерини барпо этиш юзасидан концепция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Бугунги кунда мазкур кластерни ташкил этиш бўйича молиявий манбаларни аниқлаш ҳамда инвесторлар билан ўзаро музокаралар олиб борилмоқда. Яқин йилларда Нурафшон шаҳрида марказлаштирилган тиббиёт кластери ташкил этилади. Бундан ташқари, чекка-чекка ҳудудларимиздаги қишлоқ врачлик пунктларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш доимий эътиборимиз марказида бўлади.

ЎзА мухбири Аваз Худойқулов суҳбатлашди

Аввал хабар берганимиздек, www.uza.uz сайтига келган саволларга Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жавоб берган эди.

Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони – Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев саволларга жавоб беради.

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рустам Холматов: Тараққиёт бевосита билим ва тажрибага эга етук кадрларга боғлиқ