www.uza.uz сайти фойдаланувчилари саволларига Шуҳрат Ғаниевнинг жавоблари... 

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МИНБАРИ

ЎзАда “ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МИНБАРИ“ лойиҳаси 3 январдаги меҳмони Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўлган эди. Мазкур суҳбатдан кейин вилоят ҳокимига ижтимоий тармоқларда турли мурожаатлар бўлди.

Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев ижтимоий тармоқлар орқали берилган саволларга жавоб берди:

САВОЛ:

— Бизга маълумки, Фарғона истеъдодлар ва футболнинг ашаддий мухлислари юрти ҳисобланади. Фарғона футболини ривожлантириб олдингидек Ўзбекистонда етакчи ўринга чиқиши учун нималар қилиш керак? Фарғонада футболни, жумладан, “Нефтчи“ клубини яна рақобатбардош жамоага айлантириш учун бирор бир ҳаракат кетяптими?..

ЖАВОБ:

— Биз “Нефтчи” футбол клубини узоқ вақт қўллаб-қувватлаб келдик. Бу клуб баъзида молиявий маблағларини мақсадсиз ишлатиб юборди. Мазкур клубни яна қўллаб-қувватлаймиз. Айни пайтда эса “Қўқон – 1912”, “Истиқлол” клубларидан умидимиз катта.

САВОЛ:

Иброҳимов Муҳаммаджон Равшанбой ўғли. Фарғона Давлат университети, Чет тиллари факультети инглиз тили йўналиши талабаси:

— Андижон вилояти ҳокими стипендияси каби Фарғона вилояти ҳокими стипендиясини жорий қилиш ниятингиз борми? 

ЖАВОБ:

— Олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия ташкил этиш вилоят ҳокимининг ваколатида эмас. Аммо биз, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга тайёрмиз ва бунинг имкониятларини излаб топамиз.

САВОЛ:

— “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури орқали ўтган йили ҳужжатларни “Халқ банки“ Қува филиалига топшириб кредит ололмай қолдим. Бу йил ҳам кредитлар бериладими? Берилса олишда ёрдам берсангиз?

ЖАВОБ:

— Албатта, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида кредит бериш ишлари жорий йилда ҳам тизимли давом этади. Маълумки, кредит аризачи ва банк ўртасидаги қонуний муносабатлар асосида ҳал этилади. Лекин “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижроси вилоят ҳокимлиги эътиборида. Сизга бу борада амалий ёрдам берилади. 

САВОЛ:

— Ассалому алайкум, яхшимисиз. Менга уй-жой масаласида ёрдам беришингизни илтимос қиламан. Чин етимман, ёшлигимда ота-онам вафот этишган. Раҳматли поччамнинг васийлигида улғайдим. Ҳаётда жуда кўп қийинчиликларни кўрдим. Худога шукр ҳозир оилалиман. Бир нафар фарзандим бор. Поччамни бир нафар ўғли яқинда уйланмоқчи. Шунинг учун уй-жой олишимга ёрдам беришингизни сўрайман. Оилам билан уйсиз кўчада қолиб кетмай.

ЖАВОБ:

— Сиз менга ўзингиз ҳақингизда аниқ маълумотларни жўнатинг. Албатта, сизга уй-жой олишда амалий ёрдам бериш имкониятларини топамиз .

САВОЛ:

— Мен 27 ёшимда раҳбарлик лавозимига ўтириб, Ёзёвон тумани Меҳнат органини 2015 йилдан 2018 йилгача бошқардим. Ёшим 33 да. Мен сиз билан кўп маротаба учрашиб мулоқотда бўлганман, лекин бирор марта қўпол муносабатда бўлмагансиз. Хатоимни айтиб кетардингиз. Й.Бойигитов туман ҳокими бўлиб келгач, бир иккитасининг гапига қулоқ солиб, мени ишдан бўшатди ва менга бошқа иш бермади. Иш излаб Қўштепа ҳокимини олдига бордим. Мени иш билан таъминлади. Вазирликнинг айби билан мен ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшадим. Бир ярим йил ишсиз уйда ўтирдим. Ўз туманимдан туман ҳокими иш бермаяпти. Ҳозир Андижон вилояти Улуғнор туманида оддий ўқитувчи бўлиб ишлаяпман. Ёзёвон тумани ҳокими ёш кадрларни нега синдиради.

Ман билан бирга ишлаган кўп ёш раҳбарларни ишдан бўшатди. Наҳотки ўз вилоятим, ўз туманим менга иш бермаса. Президентимиз ёшларга оид Давлат сиёсатини олиб бораётганда нега Ёзёвон ҳокими ёш раҳбарларни қўллаб-қувватлаш ўрнига, “орготдел“ олиб кирган тавсияномаларга қўл қуймайди?

ЖАВОБ:

— Туман Бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарларини ишга қабул қилиш ва вазифасидан озод этиш масаласи бевосита Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ваколатидадир. Биз, ёш кадрларни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Сизнинг имкониятларингиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

САВОЛ:

— Фарғона вилояти Олтиариқ туманида давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси қурилиши ишлари 2 йилдан буён охирига етмайди.

Бунга асосий сабаб Олтиариқ тумани ҳокимини бизнинг “Oltiariq Sport Servis” МЧЖга ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорини 3 марта асоссиз ўзгартирганлигидир. 2 йилдан буён чиқарилган қарорга мувофиқ ер майдони чегаралари ажратиб берилмаган. Оқибатда мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилиши кечикиб келмоқда.

ЖАВОБ:

— Сизнинг бу мурожаатингизда кўтарилган масала билишимча, тегишли суд идораларида кўрилмоқда. Шунга қарамай, биз ҳар бир тадбиркорни, жумладан, сизни ҳам белгиланган лойиҳаларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Эслатма: Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони – Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев бўлади. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоят ҳокими ижтимоий тармоқлар орқали берилган саволларга жавоб қайтарди...