Олмазор тумани ИИО ФМБ инспекторига нисбатан хизмат текшируви белгиланди
Ушбу тарқатма далил бўйича Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ЎзАга қўшимча маълумот берди.
Интернет тармоғида Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори подполковник Ф. Холовнинг туман ИИО ФМБ профилактика инспекторларига ички ишлар органлари шахсий таркибидан иш натижаларини оширишни талаб қилиб йўллаган мурожаатининг аудиоёзуви тарқалди.
Ушбу тарқатма далил бўйича Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ЎзАга қўшимча маълумот берди.
Маълумки, профилактика инспектори олдида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш, қоидабузарларга нисбатан қонуний чора кўриш вазифаси туради. Яъни, майда безорилик, маиший жанжаллар каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва психотроп препаратлар, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши ўз вақтида чора кўриш зарур. Бу каби ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар аниқланган тақдирда профилактика инспектори қонуний чора кўриши, қонунбузарлик фактини яширмасдан, ҳолатни қонуний расмийлаштириши зарур.
"Натижа" сўзидан мурод профилактика инспекторларининг иш сифатидир. Бунинг кўрсаткичи эса аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигининг ошиши, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сонининг пасайиши билан ифодаланади. Бу эса кўрилган чораларнинг самарасидан дарак беради.
Аудиоёзувдаги "режа" сўзига тўхталсак. "Режа" сўзини расмийлаштирилган баённомалар сони деб тушуниш нотўғридир. Ҳар қандай фаолиятда иш режаси зарур бўлади. Профилактика инспекторларининг иш режаси деганда аҳоли билан фуқароларнинг алоҳида тоифаси билан ишлаш режаси назарда тутилиб, мазкур режа ишониб топширилган маҳалла ҳудудидаги криминоген ҳолатдан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштирилади.
Вазифаларни шахсий таркибга нотўғри йўл билан етказганлиги учун раҳбар бўлмаган ва шахсий таркиб олдига вазифа қўйиш ваколатига эга бўлмаган Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимига нисбатан хизмат текшируви белгиланди.