Беморлар тузалиш ҳақида, одамлар бугун нима ейиши, қаердан пул топиш ҳақида, тинчлик посбонлари эса «протокол плани» ҳақида жон куйдирмоқда.

Олмазор туман ИИО ФМБ ҲПБ махсус топшириқлар бўйича инспектори подполковник Фаррух Холов Телеграм мессенжеридаги махсус гуруҳда овозли хабар қолдириб, туманда белгиланган режа тўлмаётгани, фуқароларга нисбатан жуда кам маъмурий баённома тузилаётгани, натижада шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Махкам Вафоев бошчилигида ўтган катта мажлисда эътироз эшитганини таъкидлаб, барча ички ишлар органлари ходимларини қаттиқ койиган ва ҳар бир профилактика инспектори турли моддалар бўйича кунига бештадан маъмурий баённома тузиши ҳақида топшириқ берган.

Флаг_Министерства_внутренних_дел_Республики_Узбекистан.jpg

Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (аввалги туман ИИБ)да бўлиб ўтган мажлисдан ёзиб олинганлиги тахмин қилинган овозли хабар тарқалди. Ушбу овозли хабарда Олмазор тумани фуқароларга нисбатан маъмурий баённома тузишда жуда кам кўрсаткичга эгалиги, натижада бу юқори турувчи раҳбарларни қаноатлантирмаётгани, туман раҳбарлари шаҳар миқёсида ўтказилаётган йиғилишда бунинг учун қаттиқ гап эшитишаётгани таъкидланган. Барчага топшириқ бераётган ички ишлар мулозими ушбу камчиликни зудлик билан бартараф этиш учун бугундан бошлаб ҳар бир профилактика инспектори фуқароларга нисбатан турли моддалар бўйича 5 тадан маъмурий баённома тузиш ҳақида топшириқ берган.

Жумладан, овозли хабарда шундай дейилади:

«Олмазор тумани ҲПБ (таҳр. – ҳуқуқий профилактика бўлими) бошлиқлари, 1-ГОМ, 2-3-5-6-8-ГОМ (таҳр. - ГОМ – ҳудудий ички ишлар бўлими).

Ҳозир селектор тугади, шаҳар раҳбарияти - Вафоев ўтказди (таҳр. - Вафоев Махкам Миржанович, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, полковник). Жуда “жёсткий” бўлди селектор. Сўров қаттиқ бўлади.

Олмазор тумани “вообще” дабдала қилди. Сизларнинг қўл остингизда ходимлар ишлаяптими, “участковый”лар? (таҳр. – профилактика инспектори). “Результат” қилмагандан кейин, ҳаммамиз дабдала бўлдик.

Олмазор тумани йўқ, “больше не существует” биз учун деяпти. Ҳозир эшит, диққат билан! Кечқурун ҳам 22.00да селектор, мен кираман. Лекин қайси “ГОМ” “результат” бермаса, мен айтаман ҳозир қанақа “результат”лигини, мен қўйиб бераман. Уч кундан буён “протокол” (таҳр. – бу ерда ҳуқуқбузарлик учун тузиладиган маъмурий баённома назарда тутилмоқда) бермаяпсизлар.

Майли, ҳеч бўлмаса кундузи 15-20 нафар “участковый” чиқса, иккитадан “протокол” қилса ҳам 40 та бўлади. Бало ҳам йўқ. 11 та “протокол” кеча, ўтган куни 6та, уч кун олдин 6та.

Кимдир ишга чиқяпти-ку кундуз куни. Мен ёзиб оламан, кундуз куни қайси “участковый” ишлаяпти ва кечқурунгача у нима иш қилди, нечта “протокол” тузди. Ҳар бир “участковый” бештадан “протокол” тузсин, ҳар хил модда билан. Майли, агар суд ишламаса, “арест” (таҳр. – маъмурий қамоқ жазоси) қилмасин, жин урсин. Бошқа модда билан “протокол” тузсин.

Қийин бўляпти жавоб бериш, сизлар кирмайсизларда селекторга. Кетган бўласизлар ўша пайтда.

Майли, қатнашманглар, лекин “результат” қилиб беринглар. Менга гапиряпсан “одамлар ўлиб кетяпти” деб. Қўлингдан келмайди одамларни қутқариш. Фақат шунинг олдини олиш бўйича ишлайсан, кимгадир ёрдам берасан, 183 бўйича “протокол” тузилса, шу ёрдаминг бўлади (таҳр. – МЖтК 183-моддаси (майда безорилик) назарда тутилмоқда). Бошқа нарса қўлингдан келмайди одамни қутқариш учун. Ишдамисан, демак ишлаш керак. Коронавирус, коронавирус, коронавирус дейсанлар. “Результат” қилиб бер менга, “результат” сўраяпмиз сендан.

54 бўйича маҳаллада юрса, далолатнома, рапорт, расмга ол, юборамиз СЭСга (таҳр. – МЖтК 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) назарда тутилмоқда). Ёки бошқа материал тўпла, мингта одам ниқобсиз юрибди.

Майли, битта “ГОМ”да учта “участковый” бўлса, иккитадан, учтадан тузсин, ўнта “протокол” бўлади шунда», - дейилади овозли хабарда.

ЎзА мазкур овозли хабар бўйича ўз суриштирувларини олиб борди. Ўрганишлар натижасида овозли хабар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси махсус топшириқлар бўйича инспектори подполковник Фаррух Холовга тегишли эканлиги маълум бўлди ва ЎзА мухбири Ф.Холов билан боғланиб, ҳолат бўйича унинг муносабатини сўради.

- Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари ходимларининг мажлисидан ёзиб олинганлиги тахмин қилинган бир овозли хабар тарқалди ва ундаги овоз сизга тегишли эканлиги ҳақида маълумот олдик. Ҳақиқатдан бу овоз сизникими?

- Ҳа, бу овоз меники.

- Бу воқеа қачон бўлганди? Ва ўзи умуман бу бўйича қандай изоҳ бера оласиз?

- Бу воқеа 14 июль куни бўлган. Телеграмда туман раҳбарияти ва 8 та ҳудудий ИИБ раҳбарлари аъзо бўлган гуруҳимиз бор. Ўша ерда кўрсатма ва топшириқларни етказамиз. Бу овозли хабарни ўша ички гуруҳда қолдиргандим. Лекин қанақа қилиб кейин бу тарқаб кетди, очиғи билмадим. Эшитган бўлсангиз, биз ҳар доим ходимлардан иш талаб қиламиз. Иш кўрсаткичини талаб қилиш 100 йил олдин ҳам бўлган, 100 йил кейин ҳам бўлади. Мисол учун фуқаролар ниқобсиз юрса, барибир чора кўриш керак, йўқса бир-бирига юқади, касаллик тарқайди. Қаердадир жанжал бўлса, профилактика инспекторини юборамиз, чора кўради, оғир жиноятларнинг олди олинади. Бу фақат олдини олиш учун, тинчлик-осойишталикни таъминлаш учун қилинган нарса эди, бировларга ёмонлик учун эмас.

Нонвой нон ёпса, ойлик олади. Бизнинг профилактика инспекторлари эса ҳудудини кўрикдан ўтказса, шу ҳудудда ҳуқуқбузарликлар бўлмаса, шунга ойлик олади. Иш кўрсаткич бўлиши учун маъмурий баённома қилади-да у.

- Овозли хабардан англашиладики, демак, ички ишлар ходимлари учун маъмурий баённома тузиш бўйича кунлик режа бор экан-да?

- Ҳеч қанақа режа йўқ, лекин ҳуқуқбузарлик ҳар куни барибир содир этиляпти, тўғрими? Агар ниқоб бўйича чора кўрмаса, ҳамма ниқобсиз юради ва бир-бирига юқтириб, вазиятнинг дабдаласини чиқаради. Аниқ режа йўқ, фақат вазиятдан келиб чиққан ҳолда қилинади бу ишлар. Қаердадир ҳуқуқбузарлик кўп бўляпти, барибир профилактика инспекторлари умуман ишламаса, умуман чора кўрмаса, бўлмайдику.

Ўз навбатида ушбу овозли хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан, журналист Ҳамза Жумаев Телеграмдаги каналида мазкур овозли хабар бўйича қуйидагича муносабат билдирди:

«Бу аудиони эгасини ҳам тушунишга уриндим... Лекин, энг қуйи қисмда ишлаётганларга ҳам осон эмас... Ички ишлардан «результат» талаб қилаётганлар! Айтингчи? Халққа нима беряпсиз? Бола чақасининг ризқини излаб кўчага чиқса -ю, унинг 10 бараварини босиб протокол қилинг-да, яна «халқдан розилик» кутинг. Тағинам одамларимиз сабрли, қаноатли. Карантин, деса ўтиради. Қорни оч бўлсаям қулоғим тинч бўлсин, дейди. Эсиз, эсиз....»

Human.uz сайти бош муҳаррири, журналист Муслим Мирзажонов эса ушбу ҳолатни ўлганнинг устига чиқиб, тепиб ташлашга қиёслаган.

«Ҳамма ўз дардида. Ҳамма ўзини қутқариш билан банд. Беморлар тузалиш ҳақида, одамлар бугун нима ейиши, қаердан пул топиш ҳақида, тинчлик посбонлари эса "протокол плани" ҳақида жон куйдирмоқда.

Бу аудио қачон тарқагани, селектордан "бўкиб" чиққан овоз эгаси қайси раҳбар экани номаълум. Аммо ундан талаб қилинаётгани ва у профилактика инспекторлари (участковой)га қандай талаб қўяётгани кўриниб турибди. Кунига 5 та протокол тузиш...

Бу деган кунига беш нафар фуқарога чирқиратиб, штраф босиш...

Ўлганнинг устига чиқиб, тепиб-тепиб ташланглар! Баракалла!», - деб ёзади Муслим Мирзажонов.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматов Kun.uz нашрига берган интервьюсида йўл-патруль хизмати инспекторлари мисолида ички ишлар органлари ходимларидан “бугун нечта протокол қилдинг” деб сўраш одатига чек қўйилганини маълум қилганди.

«Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бунга қарши курашади. Бугун нечта протокол қилдинг, бугун нечта маст топдинг, деб сўроқ қилинадиган ҳолатлардан йироқмиз. Бизнинг асосий вазифа тинчликни, кўчаларда одамлар ўлмаслигини таъминлаш.

Тўғри, биз ходимлардан уларнинг ҳудудида содир бўлган авариялар учун ҳисоб сўраймиз, аммо бугун неча кишини жаримага тортдинг, деб сўрамаймиз. Бунга барҳам берилди», - деган эди Зокиржон Алматов.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар мулозими «план»ни тўлдириш учун ҳар куни бештадан маъмурий баённома тузишга топшириқ берди