ЎзА Ўзбек

01.01.2020 Чоп этиш версияси

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (V қисм)

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (V қисм)

Янги тарихнинг бир йили

V қисм

“Одамлар бугунидан мамнун бўлиб, эртанги кунига ишонч билан яшаши керак”

Умра зиёратига борувчилар сони 10 мингдан 30 мингтага, ҳаж зиёратига борувчилар эса 5 мингдан 7 минг 200 нафаргача оширилди, сафар билан боғлиқ харажатлар эса камайтирилди.

Давлат раҳабарининг фармони билан Соғлиқни сақлаш тизимини 2019- 2025 йилларда ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

2019 йил 1 апрелдан тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 1,15 баробарга оширилди.

Тиббиёт муассасаларига 120 турдаги 30 миллион долларлик тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилди.

“Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини барпо этиш” лойиҳаси доирасида 17 миллион долларлик қурилиш ишлари олиб борилди.

Президент қарори билан янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси механизми тасдиқланди. Илк маротаба ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш ва шахсий томорқасини ривожлантириш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилди ҳамда Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 1,3 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Ҳозирги кунда жами 9,1 миллиард сўм миқдорида субсидиялар берилди. 10,0 минг ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди ҳамда 957,1 миллион сўм ажратилган грант маблағалари эвазига 1300 нафар ишсиз аҳоли касбга ўқитилди.

“Халқимиз эртасидан эмас, бугунидан рози бўлиб яшаши керак”

Аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги, энг муҳими, аниқ манзилли тизим жорий этиладиган бўлди. Бунинг учун шаҳарларда 10 минг 800 та эҳтиёжманд оилага уйнинг бошланғич бадали ва кредит фоиз харажатларини тўлаши учун бюджетдан субсидия ажратилади. Ушбу субсидиялар орқали Тошкент шаҳрида 12 фоиз, бошқа ҳудудларда 10 фоиздан юқори кредит фоизлари ҳамда бошланғич бадали қоплаб берилади.

uy-2.jpg

Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳада рақамлаштиришни кенг жорий этиш бўйича вазирлик ва ҳудудий бўлинмалар қошида “Ягона электрон ахборот маркази” ва “agroonline.uz” дастури ишга туширилди. Мазкур дастурга фермер хўжаликларига бириктирилган жами 2 миллион 936 минг гектар ер майдонлари хўжаликлар ихтисослашувидан келиб чиқиб, экин турлари ва контурлари кесимида маълумотлар киритилди.

“Агар кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қиладиган бўлса, Мўйноққа келиб кўрсин”

Президент кўрсатмалари асосида Мўйноқда 800 ўринли амфитеатр ва давлат хизматлари маркази қурилди, маданият маркази ва стадион, «Бозатау» овул фуқаролар йиғинидаги оилавий поликлиника реконструкция қилинди.

1 миллион дона тайёр тикувчилик ва трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга "Мўйноқ порлоқ текс" МЧЖ иш бошлади. Лойиҳа қиймати 20 миллиард сўмлик, йилига 4 минг тонна балиқни қайта ишлаш қувватига эга "Мўйноқ аква саноат" корхонаси барпо этилди.

40.jpg

Нукус шаҳрида 168 ўринга мўлжалланган замонавий Президент мактаби очилди. Бу мактабнинг қурилиши учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 83 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Президент ташаббуси билан БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фондига асос солинди.

Давоми бор.


7 610
ЎзА