ЎзА Ўзбек

01.01.2020 Чоп этиш версияси

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (VI қисм)

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (VI қисм)

Янги тарихнинг бир йили

VI қисм

“Барча саъй-ҳаракатларимиз ободлик, бунёдкорлик ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилсин”

"Шарқ дарвозаси" дея таъриф бериладиган Тошкент шаҳрида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган «Tоshkent Сity» халқаро ишбилармонлик марказининг илк объектлари – Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилди.

47-Tоshkent Сity.jpg

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Самарқанддаги Ҳадис илми мактабида илк ўқув йили бошланди ва 100 га яқин талабгор орасидан сараланган 12 нафар ёшлар таҳсилга киришди.

22-23 ноябрь кунлари вилоятда илк бор ўтказилган “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва унинг доирасида “Made in Samarkand” номли миллий кўргазмада 1,3 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.

57-инвестицион форум.jpg

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Жиззах вилояти бўйича 26 минг ҳовли-жой, 405 та кўп қаватли уй 139 та ижтимоий соҳа иншоотлари қайта қурилди ва реконструция қилинди.

Март ойида Фарғона шаҳрида “Листем-Фергана” Ўзбекистон –Жанубий Корея қўшма корхонаси иш бошлади. Марказий Осиёда ягона ҳисобланган қўшма корхонада тиббиёт учун зарур бўлган 8 турдаги рентген асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2020 йилдан бошлаб эса корхонада ультратовуш, электрокардиограмма мосламалари каби 18 турдаги юқори технологик, рақамли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида жаҳоннинг 80 дан ортиқ мамлакатидан вакиллар иштирок этди. Жаҳонда муқобили йўқ бундай нуфузли тадбир миллий қадриятларимизни дунёга кенг тараннум этгани билан, айниқса, хорижлик иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташриф чоғида Бухоро вилоятини туристик чорраҳага айлантириш бўйича берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида 2019-2020 йилларда туризмни янада ривожлантириш комплекс дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ислом маданиятида муносиб ўрин эгаллаган улуғ мутаффакир алломаларимиз номи билан боғлиқ “Етти пир” зиёратгоҳларига туташ ҳудудларда қурилиши бошланган 7 та меҳмонхонадан 5 таси фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Наманган вилояти Учқўрғон туманида Катта Фарғона канали кичик ГЭСлар каскади қуриб, ишга туширилди. Умумий қуввати 12 МВт. га тенг мазкур гидроиншоот йилига 72,89 миллион кВт.соат электр токи ишлаб чиқариб, 48 минг хонадонни узлуксиз экологик тоза ва қайта тикланувчи электр энергияси билан таъминлаш имконини берди.

Шахсан Президент ташаббуси билан Қашқадарёда фуқаролар саломатлигининг кафолати бўлган тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга 370 миллиард сўмлик давлат маблағлари ажратилди.

Сирдарёда Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг 85 миллиард сўмлик маблағи эвазига 32,3 гектар майдонда “Янгиер” санаторийси бунёд этилди.

Президентимиз, шунингдек, вилоят марказида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни барпо этиш ташаббусини ҳам кўрсатди.

Президентимизнинг Андижон вилоятига ташрифи чоғида Хонобод шаҳрини туризм марказига айлантириш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида Хонобод шаҳрида катта ҳажмдаги қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, умумий лойиҳа қиймати 120 миллиард сўм бўлган “Хонтоғ” сиҳатгоҳи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 3 минг нафар сайёҳга мўлжалланган 1 мингдан ортиқ дам олиш уйлари барпо этилди.

Хива шаҳрида Президент мактаби ва ижод мактабларининг фаолият бошлагани воҳа ёшларига муносиб туҳфа бўлди.

Президентимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда Хоразм вилоятида 10 та 7 қаватли уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди. Шундан 8 таси Урганч шаҳрида 2 таси Хива шаҳрида бунёд этилди.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосида Урганчдан Хивагача 30 километр темир йўл ётқизилиб, Хива шаҳрида вокзал барпо этилди. Зарур инфратузилма иншоотлари, қўриқлаш пунктлари, йўл ўтказгич ва кўприклар қурилди. Вокзал биноси йўловчиларга қулайлик ва хавфсизлик талаблари асосида қурилган.

Давлатимиз раҳбари 2019 йил 13 март куни Навоий вилоятига навбатдаги ташрифи чоғида ҳудудни эркин иқтисодий зонага айлантириш ташаббусини илгари сурди. 28 декабрь кунги ташрифда ана шу ташаббус ва лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани билан қизиқди.

Ушбу ташриф мобайнида Давлатимиз раҳбари “National plast” масъулияти чекланган жамияти томонидан саноатнинг янги тармоғи ПВХдан профил ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёни билан ҳам танишди. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 минг тоннадан ортиқни ташкил этади. Корхонада 400 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, иқтисодий ҳудудда “Green Line Profil” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам давлатимиз раҳбари эътиборида бўлди. Корхона томонидан алюмин профил ва алюмин маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбари “Навоийазот” АЖда барпо этилаётган янги корхоналардан иккитаси – аммиак ва карбамид ҳамда азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилишини кўздан кечирди.

«Навоийазот» акциядорлик жамиятида 28 декабрь куни Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

dfae0dc7-9f19-8029-df40-9781895fb37f.jpg

fcccc7fa-db1d-dc27-1f71-17b18d9cff66.jpg

Давоми бор.​


4 818
ЎзА