ЎзА Ўзбек

01.01.2020 Чоп этиш версияси

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (IV қисм)

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (IV қисм)

Янги тарихнинг бир йили

IV қисм

“Энг катта бойлик – бу маънавий бойлик”

Давлатимиз раҳбари ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурди.

13-Book challeng.jpg

Президентимизнинг раҳбарларга, депутатларга ўзлари ўқиган мактабга 20 донадан китоб совға қилиш, шу орқали кутубхоналар ташкил этиш, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳақидаги фикри амалий ҳаракатга айланди.

Беш ташаббус доирасида “Китоб ҳадяси – Book challeng” ижтимоий акцияси ишга туширилди.

7-Book challeng.jpg

Бўка тумани марказида бешта муҳим ташаббусни ўзида мужассам этган Маданият ва маърифат экопарки барпо этилди.

Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва Осиё чемпионлари бўлган 204 нафар спортчи туман (шаҳар)ларга бириктирилди, 92 нафари спорт мактабларининг раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида ижод мактаби ва музей барпо этилди. Боққа кираверишда буюк ёзувчи ҳайкали ўрнатилди.

26 декабрь куни Президент мазкур ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этиб, унинг пойига гул қўйди.

“2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”

Тошкентда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги замонавий мактаб фойдаланишга топширилди. Жорий йилда мактабнинг 5-11 синфларига 680 нафар ўқувчи математика ва чет тили синовлари асосида қабул қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мазкур билим муассасасини келиб кўрди.

2019 йил 27 декабрь куни давлатимиз раҳбари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг очилиш маросимида иштирок этди ва шу ерда ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда Шавкат Мирзиёев Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш ташаббусини билдирди.

3cef09af-80e2-e0e8-8554-d3492a719023.jpg

4cf9276f-0bad-2664-546e-f7bf194857ce.jpg

Ёшларга йўналтирилган теле- ва радиоканаллар, босма нашрларни бирлаштириб, «Ёшлар медиа холдинги» ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Раҳбарлик лавозимларига ҳар томонлама муносиб, ташаббускор, Президентга таянч ва суянч бўла оладиган ёшлардан “Ватан ифтихорлари” институтини жорий этиш фикри ҳам Президентимизнинг ёшларга эътибори, ишончини яна бир карра намоён этди.

Давоми бор.


4 796
ЎзА