Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сеулда Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси очилди
14:06 / 2023-01-05

Жанубий Корея пойтахти – Сеул шаҳрида Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ўзининг расмий ваколатхонасини очди. Ваколатхонанинг очилиш маросимида Тошкент тиббиёт академияси вакиллари, академиянинг Жанубий Кореядаги ҳамкорлари, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатия ваколатхонаси ходимлари, академияда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Академиянинг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Мурод Жафаров тадбир иштирокчиларига Тошкент тиббиёт академияси фаолияти ва унинг имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берди. Иштирокчиларга ТТА фаолиятига оид видеороликлар намойиш этилди. Тадбирда иштирок этган ҳамкорлар Жанубий Кореядан кўплаб талабаларни Тошкент тиббиёт академиясида ўқишга юбориш, шунингдек, академиянинг кўплаб талабаларини Кореянинг нуфузли тиббиёт олийгоҳларига қабул қилишни ташкил этиш ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида барча соҳаларда бўлгани каби, тиббиёт йўналишида ҳам самарали ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган. Ҳозирги пайтда Тошкент тиббиёт академияси Корея Республикасининг 20 дан ортиқ университети ва клиникалари билан ҳамкорлик қилмоқда. Сеулда Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонасининг очилиши ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқади.

 

ЎзА