Пойтахтимизда бугун бошланган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми дастурига кўра, икки кун давомида турли масалаларга бағишланган семинарлар бўлиб ўтади.
Айни пайт “Маданиятлараро диний саводхонлик ва глобал хавфсизлик”, “Дин ва қонун устуворлиги”, “Конфессиялараро муносабатларни ривожлантириш” мавзулари давра суҳбати тарзида муҳокама этиляпти.
I семинарда АҚШ Глобал ҳамкорлик институти президенти Крис Сайпл “Маданиятлараро диний таълим ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг асосий омили сифатида” номли тақдимотини намойиш қилди.
— Конфессиялараро бағрикенгликнинг ғоявий асоси плюрализм ва хилма-хилликнинг қадри, аҳамиятини эътироф этишдан иборат, — деди, жумладан, жаноб Сайпл ўз чиқишида.
АҚШ жаҳон институти илмий ходими Нокс Темз семинар чоғида ”Диний озчилик ва кўпчиликнинг маданиятлараро диний саводхонлиги динамикаси” мавзусида маъруза ўқиди.
II ва III семинарларда Рената Уитц, Имом Муҳаммад Мажид, Пастор Боб Робертс сингари таниқли хорижий экспертлар турли мавзулар доирасида иштирокчилар билан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.
У.МАҲМИРЗАЕВ, ЎзА