А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори Абдували Исмоилов Ўзбекистон-Россия минтақалараро ректорлар конференциясида иштирок этди. Раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз касбий ривожланиш тизими ҳақида сўзлаган нутқида у юртимизда раҳбар ва педагог ходимлар малакасини ошириш борасида амалга оширилган ислоҳотларга тўхталди.
Қайд этилганидек, бугунги кунда даврийликдан узвийликка, яъни 3-5 йилда бир маротаба малака оширишдан, ҳар йили “Узлуксиз касбий ривожланиш” малака ошириш тизимига ўтилди. Турли хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида раҳбар кадрлар учун 30 соатлик, педагог кадрлар учун 36 соатга мўлжалланган 8 компетенцияли тизим яратилди.
А.Исмоиловнинг эҳтиёжга асосланган ва табақалаштирилган ҳолда малака ошириш тизимини жорий этишга оид таклифлари иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.
Дарҳақиқат, Россия ОТМлари билан кенг ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини ўқитишнинг янги методикалари бўйича амалга оширилган “ЗЎР” (КЛАСС) лойиҳаси юқори самара берди.
М.Қосимова, ЎзА