“Зумрад воҳа насимлари”
Айни пайтда тўпламнинг учинчи китоби ҳам нашрга тайёрланмоқда. Унга вилоят ижодкорлари билан биргаликда эндигина адабиёт остонасига қадам қўяётган ёшларнинг сара асарлари киритилади.
Янги китоблар
– Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланиб, вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли нашр этилган бу китобларнинг биринчи тўпламига назмий, иккинчисига насрий асарлар жойлаштирилди, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Ўроз Ҳайдаров. – Китобдан атоқли,устоз шоир-ёзувчилар, шунингдек, таниқли ижодкорлар асарларига ўрин берилди. Бу бозор шароитида асарларини чоп эттиришга қийналиб юрган қалам аҳли учун айни муддао бўлди.
Айни пайтда тўпламнинг учинчи китоби ҳам нашрга тайёрланмоқда. Унга вилоят ижодкорлари билан биргаликда эндигина адабиёт остонасига қадам қўяётган ёшларнинг сара асарлари киритилади.
Бундан салгина олдин ёш ижодкорларнинг Республика Зомин семинарида иштирок этган воҳадаги талантли шоир ва ёзувчиларининг асарларидан намуналар жамланган “Зомин ёғдуси” баёзи ҳам чоп этилган эди.