Зулхумор сердаромад ишлаб чиқаришни йўлга қўйди (+видео)
Қурут организм учун жуда фойдали бўлиб, у ошқозон фаолиятини яхшилайди, суяк ҳамда тишларни мустаҳкамлайди, иммунитетни кўтаради ва танага кўплаб керакли витамин ҳамда минералларни етказиб беради.
Қурут ишлаб чиқариш - мамлакатимиз ички бозорида талаб юқори ва кам харажат билан бошласа бўладиган даромадли ва истиқболли бизнес йўналиши.
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Шодлик маҳалласида яшовчи Зулхумор Орипова ёшларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг муваффақиятли бизнесини йўлга қўйди.
Жумладан, у 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиб қурут ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирда кунига 100 кг. харидоргир маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Бу шунчаки оилавий даромад манбаи эмас, балки ҳаракат бор жойда, барака борлигига ёрқин мисолдир.
Қурут нафақат кундалик истеъмол, балки хориждаги ватандошлар ва туристлар учун ҳам севимли маҳсулот ҳисобланади.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/GNIKEnsN8H4?si=2vdJ3DFykoL1oZ3R" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Искандар Исматов (монтаж),
ЎзА