Матонат – аслида нима? Биз кимларни матонатли инсон дея оламиз? Бу залворли, кенг мушоҳадали, ҳар кимни ўйлантира оладиган, керак бўлса, қалбларни жунбушга келтиришга қодир бўлган сўз.

Шундай матонат соҳибларидан бири ўзбек қизларининг севимли онаси, ибрат тимсоли, шоира Зулфияхонимдир. Ушбу мунис аёл ҳаёти ва ижоди ҳақида фикр юритар эканмиз, хаёлимизни ажиб бир ҳислар чўлғаб олади. Бу сабр-қаноат, бардош ва Ватанга муҳаббат, оила, фарзандларга меҳр, қадриятларимизга бўлган ҳурмат каби туйғулардир. 

Тошкентнинг мўъжазгина ҳудудида улғайган Зулфия Исроилованинг ҳовлисида бир-биридан чиройли, муаттар гуллар ўстириларди. Оиладагилар мусиқани, шеърни ўзача иштиёқ билан қадрлашган. 

Унинг ҳаётда собитлик билан қийинчиликларга бўйин эгмасдан кураша оладиган инсон сифатида шаклланишида оиласи ва акаларининг тарбияси катта аҳамият касб этган. 

Зулфияхонимнинг шеърият, бадиий адабиёт, санъатга кириб келиши ва юксак мавқега эга бўлишида онасининг ўрни беқиёс бўлган. Буни шоиранинг ўзи ҳам сатрлар орқали таъкидлаб ўтган. 

«Агар истеъдодим бор бўлган бўлса, унинг чашмаси – онам. Агар адабиёт аҳлига бир кафт янглиғ шеърий ҳосил тутган бўлсам, унинг уруғини қалбимга аввал онам сочганлар». 

Дарҳақиқат, фарзанднинг эртаси, унинг камолотида оналарнинг ўрни беқиёс. Шоиранинг онаси ҳам адабиётга қизиқувчи, шеърлар ва қўшиқларга ошуфта қалб бўлганлиги учун, ўзбек халқига Зулфия Исроилова сингари забардаст, матонат тимсолини кашф этди десак, адашмаган бўламиз. 

Зулфияхоним онаси ҳақидаги хотираларида «Онам ҳозиргидек чароғон даврда яшаса ё шоира, ё олима бўларди», дея таъкидлаган. Шоиранинг бутун ижоди давомида онани, аёлни улуғловчи оташин шеърлар ёзиши ҳам волидасининг меҳр-муҳаббати асносида шаклланган эди. 

З. Исроилованинг «Мен иш қизи» номли биринчи шеъри 1931 йил 17 июлда «Ишчи» газетасида босилиб чиқди. 1932 йил 17 ёшни қарши олганида унинг «Ҳаёт саҳифалари» номли илк шеърий тўплами оммага тақдим этилди. Сўнгра шеърлари, достонлари ва ҳикоялари эътироф қилиниб, турли нашрларда алоҳида китоблар кўринишида чоп этила бошлади. 

Зулфия шеърларининг халқчиллиги, содда ва чуқур маъно-мазмунга эга эканлиги унинг мухлислари эътиборини, меҳрини қозонди. Зеро, шоира самимийлик ва соддалик, ўзбек халқига хос меҳр-муҳаббат туйғуларини маҳорат билан тасвирлай олгани ҳеч биримизга сир эмас. Зулфияхоним баҳор маликаси кабидир. Афсуски, у севимли турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжондан жуда эрта айрилди. Айнан ана шу айрилиқ азоби, қалбдаги кемтиклик, соғинч ҳисси шоиранинг барча шеърларида сезилиб туради. Аммо шундай оғир юк ҳам ўзбекнинг матонатли шоираси қаддини бука олмади. 

У энди нафақат ўзи, балки Ҳамид Олимжон қаламини ҳам қўлига олишга аҳд қилди. Икки инсон учун тинмасдан ижод қилди. Турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон хотирасига атаб шеърлар, очерклар ёзди. Зулфия Исроилованинг «Баҳор келди сени сўроқлаб» шеъри ўз умр йўлдошининг порлоқ хотирасига атаб ёзган асарлардандир. 

Ушбу шеър Ҳамид Олимжон хотирасига, унинг ўчмас ёди учун Зулфия томонидан ажойиб ташбеҳлар билан битилган дил сўзлари, қалб аламлари ва кечинмалари, соғинч ҳиссининг ёрқин ифодасидир. 

Ўзбек шоиралари орасида забардаст, матонатли, вафоли ёр, меҳрибон она тимсолини маҳорат билан гавдалантирган Зулфияхоним ижоди, ҳаёти ва кечинмалари ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олган. Унга бўлган меҳр, ошуфталик ҳисси ҳар бир ўзбек қизнинг юракларида абадий муҳрланиб қолиши аниқ! 

Шаҳзода ҲАКИМОВА,

Тошкент тиббиёт академияси талабаси,

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зулфияхонимни ҳаёт ва ижодга ундаган матонат