Зулфияхоним издошлари сараланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Танловни шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилором Абдураҳимова очиб берди ва жамиятимиз ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини эътироф этган ҳолда, бундай нуфузли мукофотга номзод бўлган иштирокчиларни самимий қутлади.
[gallery-20388]
Умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларидан ташриф буюрган 50 нафардан ортиқ қиз ўз билим ва иқтидорини 7 йўналиш – таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт ва жамоатчилик, ахборот технологияси бўйича намойиш этди.
Ибратли фаолияти, ноёб истеъдоди ва эришган ютуқлари билан саралаб олинган иштирокчиларнинг чиқишлари ҳайъат аъзолари томонидан муносиб баҳоланди.
Сараланган қизлар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА