Зулфия мукофоти янгича тартибда берилади
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралдаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига киритилган ўзгартириш билан мукофот энди янгича тартибда берилади.
Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади.
Шунингдек, мукофот комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ва унга бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.
Бундан ташқари, мукофотни олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланди. Олдин бу муддат 2 йил эди.
Ш.Маматуропова, ЎзА