ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида «Ҳамшира – 2025» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бу сафарги ҳамширалар беллашувида шаҳар ва туманларда мутлақ ғолиб бўлган 20 нафар иштирокчи ўзаро баҳс юритди.
Зукко, шижоатли ҳамшираларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳолаб борилди. Уларнинг нафақат касбий кўникмалари, ижодкорлиги, балки сиёсий саводхонлигига ҳам диққат қаратилди.
Энг юқори балл тўплаган Бешариқ тумани марказий шифохонасининг реанимация бўлими ҳамшираси Ҳуснида Турдалиева биринчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди.
[gallery-22887]
Данғара тумани марказий шифохонаси реанимация бўлими ҳамшираси Иродахон Халилова ва Фарғона тумани марказий шифохонаси қабул бўлими ҳамшираси Юлдузхон Кенжаева кейинги ўринларга муносиб топилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА