Зовур бўйларида ўрдак боқиляпти
Ёзёвон тумани асосан Марказий Фарғона чўлларида жойлашган. Ерларнинг сув таъминотида муаммолар оз эмас. Шунинг учун суғоришда ташлама сувлардан ҳам фойдаланилар эди.
Ёзёвонлик деҳқонлар тадбиркоргина эмас, изланувчан ҳам экан. Улар янги йўналиш – зовурларда ўрдак боқишни йўлга қўйишмоқда. Тумандаги 4 та МФЙ ҳудудидаги 12,8 км зовурлар ўрдак боқиш учун танлаб олинган. Бу жойларда 5700 та ўрдак боқиш ва 57 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу ерда боқилаётган пекин зотли ўрдак йилига ўртача 120 дона тухум беради. Уч ойда хўрозининг тирик вазни 3 кг, макиёни 2,5 кг.гача эт олади. Бир кило ўрдак гўшти ҳозир 45 минг сўм, тухуми 3000 сўмдан сотиляпти.
Зовур бўйида уч ой давомида 100 та ўрдак боқишга 3 млн 835 минг сўм ҳаражат қилган хонадон эгалари 12 млн 665 минг сўм соф фойда олдилар.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА