Хотин-қизларга нисбатан турли хил тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу ушбу ҳолатларни содир этаётган шахслар қилмишининг оқибатларини англамаслиги, бундай ҳаракатлар учун қандай жавобгарлик борлигини билмаслигига бориб тақалади.

Қачонки, шахс бирор қилмишнинг оқибатини чуқур англаса, уни содир этмасликка ҳаракат қилади. Бунинг учун инсон ёшликдан ёмон ишлар ва унинг оқибатлари ҳақида тушунчага эга бўлиб бориши, унда атроф-муҳитга бўлган масъулият ҳисси шакллантирилиши керак.

Аммо орамизда бундан мосуво одамлар ҳам учрайди. Айнан шундай кишилар кўп ҳолларда аёлларга зўравонлик қилиш, тажовуз каби тубан ишларга жазм қилишдан тап тортмайди.

Шунинг учун ҳам бундай ҳолатларнинг олдини олиш, содир этилган тақдирда муносиб жазо беришга қаратилган қонунчилик яратилган. Бу йўналишдаги қонуний меъёрлар барча давлатлар, халқаро ҳужжатларда ҳам деярли бир хил бўлиб, уларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини турли жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш назарда тутилган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида “Инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлиги” қайд этилган.

Албатта, зўравонликдан ҳимояланиш учун ҳам, аввало, қонуний меъёрларни билиш зарур.

- Хотин-қизларнинг зўравонликка учраши, айниқса оилада уларнинг кўп ҳолларда камситилиши ҳақида илгари очиқ гапирилмас эди. Шунинг учун гўёки бизда бундай жиноятлар йўқдек эди, — дейди Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Севара Ўринбоева. – Очиқлик сиёсати туфайли бу борада ўткир муаммолар борлиги аёнлашди. Уларни бартараф этиш, муҳими, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Хусусан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунлар ҳамда хотин-қизлар манфаатларини таъминлашга қаратилган Президент ҳужжатлари қабул қилинди.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилинган.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади. (2020 йилда тазйиқ ва зўравонликка учраган 14 минг 774 хотин-қизга ҳимоя ордери берилган).

Ҳимоя ордерини олиш учун тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати, жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар, тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли орган ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши, давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ва 30 кун муддатгача берилиши лозим.

Қонунчиликка кўра, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу қилмишни содир этган шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлар мақсадида Президентимизнинг жорий йил 19 майда “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 29 та намунали марказ ташкил этилди.

Бундан ташқари, ушбу қарор асосида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун мўлжалланган, 24 соат узлуксиз ишлайдиган “ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Қарор билан жорий йил 1 июндан бошлаб ҳимоя ордери нусхасини олган, яъни тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олинади. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаб бериш тартиби жорий этилади.

Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ҳам янги тизим яратилди. Хусусан, ижтимоий ёрдамга ёки тиббий ҳимояга муҳтож бўлган, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилмоқда.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳар томонлама ҳимояланиб, ижтимоий қўллаб-қувватлади. Жумладан, ушбу дафтарга киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда кредитлар ажратилади. Бундан ташқари, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси тўлаб берилади.

Қонунчиликка кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилади.

Хулоса ўрнида айтиб ўтиш керакки, яратилаётган имоният, ҳуқуқлардан ҳар бир хотин-қиз хабардор бўлиб, улардан унумли фойдаланса, ўзини ўзи ҳимоя қилган бўлади.

Бироқ турли вазиятлар сабаб барибир зўравонликка дуч келганда эса ўзини ҳуқуқий ҳимоялашга киришиш, тегишли органларга мурожаат қилиш зарур.

Ён-атрофимиздаги хотин-қизларга ҳам бефарқ бўлмайлик. Кимдир жабр чекаётгани, зўравонликка дучор бўлаётганидан хабардор бўлганда бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилиш мақсадга мувофиқ.

Норгул АБДУРАИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонликдан ҳимоялана оламизми?