Муносабат

Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан алоҳида муҳофаза қилинган бўлиб, унинг ҳуқуқий асослари қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.  

Жумладан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинлигининг кафолати сифатида “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас”лиги белгилаб қўйилган.  

Шунингдек, 78-моддада “Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деб белгиланган. Бу борада хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, шундан, 2019 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни асосий норматив ҳужжатлардан бири ҳисобланиб, унинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.  

Бунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат “ҳимоя ордери” берилиши ҳам назарда тутилган. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади. Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари тўғрисида хабардор қилади.  

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Бунда асосан айбдор шахсларга нисбатан умумий асосларда ва махсус нормалар орқали маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2061-моддасига кўра тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.  

Хулоса қилиб айтганда, қонунчиликда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарали ташкил этилган бўлиб, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича жавобгарлик асослари тўлиқ белгиланганлигини қайд этиш лозим бўлади.  

Ш.Абдуқодиров,  

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг раиси.  

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонлик ҳаракати учун жавобгарлик муқаррар