ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах вилоятининг инвестицион жозибадорлигини намоён этиш, халқаро ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Зомин туманида “Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025” тадбири ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро форумда жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 га яқин инвестор, ишбилармон доира вакиллари, маҳаллий тадбиркорлар, давлат органлари, ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

[gallery-22980]

Форум доирасида вилоятнинг инвестициявий имкониятлари, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича лойиҳалар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёзлар ва қулай шарт-шароитларга оид тақдимот ва муҳокамалар ташкил этилди.

Меҳмонлар учун махсус кўргазмалар, B2B форматдаги учрашувлар, инвестиция лойиҳаларининг тақдимотлари ташкил этилди. Шу билан бирга, Зомин туманидаги табиий гўзалликлар ва сайёҳлик объектлари билан танишиш имконияти ҳам яратилди.

Мазкур форум Жиззах вилоятини янги босқичда глобал иқтисодий ҳамкорликка олиб чиқишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Форум ўз ишини давом эттирмоқда.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зоминда халқаро ишбилармонлар учрашуви бўлиб ўтмоқда