Зоминда осма кўприк очилди!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах вилояти Зомин туманида узунлиги 305 метр, баландлиги 150 метр бўлган осма кўприк фойдаланишга топширилди.
Мазкур кўприк бир вақтнинг ўзида 600 нафар одамни кўтара олиш қувватига эга.
Замонавий осма кўприк Швейцариянинг “Fatzer AG” компанияси ускуналари асосида барпо этилган.
Янги йил байрами арафасида иншоотнинг фойдаланишга топширилиши маҳаллий ва хорижлик дам олувчилар учун ўзига хос туҳфа бўлди.
[gallery-15237]
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА