Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган Республика ёш ижодкорларнинг Зомин семинари юртимиз қаламкашларининг энг севимли лойиҳаларидан саналади.

7-9 июль кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида мазкур семинар бўлиб ўтади. Семинар иштирокчилари дастлаб Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур барча шароит ва имкониятларни яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу жиҳатлар "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топгани эътиборли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ғояси асосида ташкил этилган Республика ёш ижодкорларнинг Зомин семинари истеъдодларни рағбатлантириш, уларнинг ижодини янада юксак даражада йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Адиблар хиёбонида старт олган Зомин семинарида иштирок этиш, устоз ижодкорларнинг маҳорат сабоқлари, суҳбатларидан баҳраманд бўлиш, ўз машқларини атоқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар кўригидан ўтказиш ҳар ёш бир ижодкорнинг орзусидир.

–Бугун юртимиз ёшлари учун кўплаб шароит ва имкониятлар яратилмоқда, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Ёшлар бу даврнинг чексиз имкониятларидан масъулиятни англаган ҳолда ва унумли фойдаланишларини истардим. Зомин семинари ҳам ёшлар истеъдодини чархлашга қаратилган йирик лойиҳалардан бири.

–Давлатимиз раҳбари ёшларга Ўзбекистоннинг олтин фонди сифатида эътибор қаратмоқдалар, – деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, атоқли шоира Зулфия Мўминова. – Зомин семинари ёшларнинг ижодий марраларни баланд олиши учун имконият яратиши билан аҳамиятли. Бу семинар кўплаб қалами ўткир ижодкорларни кашф этиши шубҳасиз.

– Мен адабий танқид йўналиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб бораман, – деди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети магистранти Дилдора Ёргулова. – Бу йўналишда бир қатор туркум мақолалар ҳам тайёрлаганман. Ушбу семинар ўзимиз каби ёш ижодкорлар билан ўзаро фикр алмашиш, маҳоратимизни ошириш, устоз ижодкорлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш учун қулай имкон яратади.

Дарҳақиқат, Зомин семинари мамлакатимиз ёш қаламкашлари учун бетакрор ижодий платформа, адабиёт мухлислари учун ўзига хос катта шеърият байрамидир. Семинар доирасида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари, жонли мулоқотлар, янги китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Назокат Усмонова,

Жасур Турсунов (сурат) 

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зомин семинари – маҳорат ва ижодий мулоқот майдони