Жиззах вилоятида ёш ижодкорларнинг Зомин республика семинари ўз ишини якунлади.

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботиржон Эргашев ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 1997 йилда асос солинган ушбу семинар миллий адабиётимизда ўзига хос воқеликка айланганини таъкидлади.  

Адабиёт, шеърият байрамига айланган мазкур семинарни юқори савияда ташкил этишда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий кон металлургия комбинати сингари ташкилотларнинг ҳиссаси катта бўлди.  

Уч кун давомида адабий мулоқотлар, гурунглар, устозлардан маҳорат дарслари, янги китоб тақдимотлари, адабий анжуманлар, мушоиралар, шеърият оқшомлари бўлиб ўтди.  

Семинар иштирокчилари Зоминнинг бетакрор табиат масканларига саёҳат қилдилар. Биллур шаршаралари, сўлим боғларига мафтун бўлдилар. Устоз шоир ва ёзувчилар, журналистлар, маҳоратли таржимонлар, адабиётшунос олимлар ёш қаламкашларнинг машқларини атрофлича таҳлил қилди.  

–Семинар самарали ва қизиқарли ўтди, – деди атоқли ёзувчи ва драматург Ғафур Шермуҳаммад. – Ёш ижодкорлар устозларнинг олтинга тенг насиҳатларини тингладилар. Бу ўгитлар, насиҳатлар уларнинг ижод йўлларида жуда фойдали бўлади.  

–Зомин семинари ўзининг байналмилал руҳи билан ҳам аҳамиятли бўлди, – деди шоир ва таржимон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Николай Ильин. – Унда ўзбек тилида ижод қилувчи ёшлар билан бирга қорақалпоқ, қозоқ, тожик, рус тилларида ижод қилувчи қаламкашларнинг шеърлари ҳам янгради. Бу эса давлатимизнинг миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги эътибори натижасидир.  

–Биз адабиётдаги дарға ижодкорларнинг асарларинигина ўқиган эдик, – деди семинар иштирокчиси навоийлик Фарҳод Низомов. – Зомин семинари сабаб устоз ижодкорларнинг ўзларини кўрдик. Суҳбатларидан, сабоқларидан баҳраманд бўлдик. Ижодимиз хақида энг керакли тавсияларга эга бўлдик. Камчиликларимизни билиб олдик. Адабиётимизда янгича услуб, янги мавзу, янгича ёндашувларга гувоҳ бўлдик. Ўзимиз каби ижодкорлар билан дўстлашдик. Ҳайратларга тўлиб-тошган таассуротимизни ота-оналаримиз, яқинларимиз, дўстларимизга сўзлаб берамиз.  

–Ўзбекистонимизнинг имконияти ва салоҳияти Зомин семинарида ҳам яққол кўзга ташланади, – деди Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенесбай Каримов. – Бу семинар ёшларнинг, умуман халқимизнинг адабиётга, китобга бўлган меҳри тобора ортиб бораётганини кўрсатди.  

–Ўзбекистон адабиёт, маърифат ривожида етакчилик қилмоқда, – деди қозоғистонлик ёш шоир Элдор Татиев. – Шу семинарда ёшларга билим ва сабоқ берган устозлардан бир умр миннатдорман. Офтоб серқуёш Ўзбекистонга мангу ҳамроҳ бўлсин!  

Дарҳақиқат, сўлим "Ўриклисой" дам олиш масканида ҳордиқ чиқараётган ҳамюртларимиз учун ҳам шеърият сўз санъати байрамига айланиб кетди. Ёшларнинг дадил қадами, ҳур фикри, катта адабиётга эътиқоди диққатга сазовордир.  

Зомин ёш қаламкашлар қалбида осмони юлдузларга тўлиб тошган, тоғлари арчазордан тўн кийган, салқин шаббодаси қўшиқ айтган, шеъру қўшиқлар баралла янграган бетакрор гўша сифатида бир умрга муҳрланди. Бу семинар янги машқларга, кўплаб ижод намуналарига илҳом бериши аниқ.  

Семинар якунида ёш қаламкашлар тақдирланди.  

Назокат Усмонова, Аҳмад Тўра,

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зомин – ҳайрат, ҳавас, илҳом маскани