Дунё олимларининг таъкидлашларича, XX асрнинг 60-йилларидан буён атроф-муҳит муҳофазаси ер юзининг барча мамлакатлари учун долзарб муаммога айланди.

Мавжуд масаланинг ечимларидан бири сув ва электр манбаи захираларидан унумли фойдаланиш усуллари, бундан ташқари чиқиндилар муаммосига беэътибор бўлмаслик каби масалалар ечими учун дунёдаги олий ўқув даргоҳлари томонидан таклиф этилаётган ғоялар айни муддаодир.

Бу борада муваффақият қозонган таълим даргоҳларининг ютуқлари Индонезия университетининг 2010 йилдаги ташаббусига кўра дунё университетларнинг халқаро Green Metric рейтинги таркибига киритилиши билан баҳоланади. Жорий йилнинг 3 декабрида эса “яшил” олий таълим даргоҳларининг навбатдаги рўйхати эълон қилинди.

photo5435870228438428415.jpg

Экологик муаммоларнинг ҳал этилиши масаласида Ўзбекистон ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистондан ягона вакил сифатида 2019 йил учун Green Metric рўйхатидан 85 та дунё мамлакатларидаги 780 та университетлар ичида 374-ўринни эгаллашга муваффақ бўлиб, дунё ҳамжамиятига “экологик софлик” инфраструктураси ривожига ҳисса қўшаётганларини намоён этди.

Олий таълим маскани ҳудудида транспортлар ҳаракатланишини меъёрга солиш, пиёдалар ҳаракатини оширишни ташкил этиш бўйича Transportation талабларига амал қилиш жиҳатдан ЎзМУ дунёда 38-ўринда туради.

Ўзбекистоннинг илк бор шу каби рейтингда иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. Олий ўқув юртларига “экологик соф” деб баҳо берилишида таълим даргоҳларининг электр манбаи ва сувни унумли сарфлаши, чиқиндиларни қайта ишлашдаги, жумладан, мобиллик ва таълим инфраструктураси жабҳаларидаги фаоллиги инобатга олинади.

ЎзМУ ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзМУ Ўзбекистон ОТМлари орасида илк бор халқаро рейтингдан жой олди