ЎзХДП фракцияси тузилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Халқ демократик партиясидан сайланган депутатларнинг дастлабки ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Халқ демократик партиясидан сайланган депутатларнинг дастлабки ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзХДП партиясининг фракциясини тузиш, шу билан бирга, фракция раҳбарини сайлашга оид масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда сиёсий партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида Халқ демократик партиясининг 22 нафар аъзосидан иборат фракциясини тузиш ҳамда Қонунчилик палатасида рўйхатга олишни сўраш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбарлигига партия марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Иноятов сайланди.
Йиғилишда сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Халқ демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастури қабул қилиниши қайд этилди.
Партия яшаш минимуми ва истеъмол саватчаси ҳақида қонун қабул қилиш таклифини биринчи қонунчилик ташаббуси сифатида илгари суриши мўлжалланган.
Депутатлар партия сайловолди дастурида режалаштирилган вазифалар ижросига чуқур жавобгарлик ва масъулият ҳисси билан ёндашишини алоҳида таъкидлади.
Фракциянинг таъсис йиғилишида бошқа ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилнди.