Истиқлолдан олдин оддий гугуртни ҳам четдан олган Ўзбекистон бугун дунё мамлакатларига юзлаб турдаги маҳсулотларни экспорт қилмоқда

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти изчил юксалиб бормоқда. “Made in Uzbekistan” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар жаҳон бозорида кенг ўрин эгалламоқда.

Жаҳон миқёсидаги молиявий-иқтисодий инқироз таъсири давом этаётганига қарамасдан, саноқли мамлакатлар қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатлари кейинги ўн йил давомида 8 фоиздан зиёд бўлиб келмоқда. Харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспортчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар самарасида мамлакатимизда экспорт ҳажмини жорий йилнинг биринчи чорагида 13,9 фоиз оширишга эришилди.

Бугун Ўзбекистон корхоналари жаҳон бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, қурилиш материаллари, автомобиллар, замонавий техника турлари ва бошқа маҳсулотлар чиқармоқда.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини тубдан диверсификация қилиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, уларни экспорт қилишни йўлга қўйиш имконини берди. Бугунги кунда Ўзбекистон умумий қиймати беш миллиард доллардан зиёд озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Сўнгги уч йилда ташқи бозорга йўналтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми уч баробардан ошди. Мамлакатимиз дунёнинг саксондан ортиқ давлатига 180 турдан ортиқ мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилаётир. Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам, бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида туради.

– Ўзбекистон ноз-неъматларининг донғи етти иқлимга кетган, – дейди “Ўзтадбиркорэкспорт” компанияси бош мутахассиси Султон Назаров. – Экологик тоза, юқори қувватли, хуштаъм бу маҳсулотлар бутун дунёда юксак қадрланади. Мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифат жиҳатидан жаҳон бозорининг юқори талабларига жавоб беради. Тадбиркорларимизнинг дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилаётган халқаро ярмарка ва кўргазмалардаги фаол иштироки мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Енгил саноат маҳсулотларини экспорт қилиш кўлами ҳам йил сайин кенгайиб бормоқда. “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси маълумотларига кўра, бугун компания таркибида уч юзга яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Шундан 156 корхона Жанубий Корея, Ҳиндистон, Сингапур, Германия, Швейцария, Италия, Япония, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакатлар инвесторлари иштирокида ташкил этилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотлари Европа, Америка, Осиё ва Африка мамлакатларига етказиб берилаётир.

– Истиқлол шарофати билан юртимизда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, уни жаҳон бозорига таклиф этиш ва дунё тадбиркорлари билан тенгма-тенг рақобатлашиш имконига эга бўлдик, – дейди “Sharq Sanoat” концерни раиси ўринбосари Аҳмад Эргашев. – Компаниямиз таркибида ўттиз корхона бор. Бу корхоналар энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва барча халқаро стандартларга жавоб беради. Трикотаж маҳсулотларимизнинг аксарияти экспорт қилинади. 2014 йилда жинси матолардан турфа кийимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Уларга талаб ғоят юқори.

Ҳар қандай маҳсулотнинг жаҳон бозорида харидоргирлиги унинг рақобатбардошлиги ва сифатига қараб белгиланади. Шу боис мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини оширишда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимиз корхоналарида бундай тизимларни жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш ва уларни ўз вақтида сертификатлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги “Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Сифат бошқаруви тизимида амалга ошириладиган янги бозор механизми сифатли маҳсулот тайёрлашни таъминлайди ва ўзаро шартномаларнинг тўлиқ бажарилишида истеъмолчилар ишончини янада оширади.

Аҳолининг узоғини яқин қиладиган, ҳаёт сифатини оширадиган воситалардан бири – автомобиль. Ўзбекистонда унинг ишлаб чиқарилиши, ҳозиргидек шароитлар илгари тушимизга ҳам кирмаган. Бугун шаҳар-ку шаҳар, энг чекка қишлоқда ҳам машиналар қатнови бир зум тинмайди. Ҳар икки уйнинг бирида машина. Баъзи оилаларда иккитадан автомобиль бор.

Ҳозирги кунда автомобилларимиз ўндан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. Хорижий давлатларда Ўзбекистон автомобиль саноатининг 250 дан ортиқ дилери фаолият кўрсатмоқда. Замонавий дизайн ва юқори техник имкониятларга эга ўзбек автомобиллари истеъмолчилар ишончини қозониб, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини бутун дунёга намойиш этмоқда.

Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодиёти, қулай ишбилармонлик муҳити, чет эл сармоясини кенг жалб этиш ва ундан фойдаланиш бўйича шаклланган пухта механизм бугун энг ривожланган мамлакатларни юртимиз билан фаол ҳамкорлик қилишга чорламоқда. Мамлакатимизда чет эллик инвесторлар билан тузилган қўшма корхоналар сонининг йил сайин ошиб бораётгани бунинг яққол тасдиғидир. Жумладан, “MAN Auto-Uzbekistan”, “Fayz Wood Group”, “Shindong-Spinning-Termiz”, “Navoiy Hunan Pulp”, “Toshkent lok-bo'yoq zavodi”, “Аgromir”, “Khorezm tech” каби қатор қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган юксак сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар дунёнинг турли мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Мамлакатимизда хусусий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун кичик бизнес корхоналари озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж моллари, қурилиш материаллари, кийим-кечаклар, электротехника воситалари каби кенг турдаги товарларни ишлаб чиқармоқда, замонавий хизматлар кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 8 августдаги қарори асосида ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси уларнинг товар ва хизматларини ташқи бозорга чиқаришида яқиндан кўмаклашмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўз филиалларига эга бўлган мазкур жамғарма тадбиркорларнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этиши, чет эллик ҳамкорлар топиши ва шартномалар тузиши, хорижий давлатлар қонунчилигига мувофиқ лицензия ва сертификатлар, бошқа рухсатномалар олишида ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатмоқда. Жамғарма томонидан юздан ортиқ хорижий ташкилот билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларини экспорт қилишда муҳим аҳамият касб этаётир.

Мазкур жамғарма жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1482 тадбиркорлик субъектига маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишда ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий хизматлар кўрсатди. Амалга оширилган ишлар натижасида 416 тадбиркор умумий қиймати 512 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот ва хизматларни экспорт қилди. Маҳаллий тадбиркорлар билан қатор хорижий мамлакатларнинг савдо мажмуалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиб, умумий қиймати 300 миллион доллардан зиёд экспорт келишувлари имзоланди.

Жамғарма кўмагида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари чет элларда ўтказилаётган йирик халқаро кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиб, ўз маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш ва жўғрофиясини кенгайтириш, харидорлар топиш ва шартномалар тузишга муваффақ бўлмоқда. Хусусан, тадбиркорларимиз жорий йилда Германия, Италия, Япония, Россия ва бошқа мамлакатларда бўлиб ўтган халқаро кўргазмаларда машинасозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, мебелсозлик, кимё саноати, сармоя ва меҳмонхона хўжалиги, ҳунармандлик каби тармоқларда фаолият юритаётган юзга яқин компания ва корхоналар вакиллари турли мамлакатлар ишбилармонлари билан савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўз маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш бўйича келишувларга эришди.

– Яратилаётган қулай имкониятлар туфайли мамлакатимизда ўз маҳсулотларини экспорт қилиш истагидаги ишбилармонлар тобора кўпайиб бормоқда, – дейди жамғарма директори Жаҳонгир Мустафоев. – Жамғармамиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ишончли ҳамкорлар топиш мақсадида ташқи бозорни ўрганиб, хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Фаолиятимиз давомида ўзаро манфаатли ва серқирра халқаро савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантириш, хусусий секторнинг ташқи бозордаги фаолиятини кенгайтириш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада юксалтириш йўлида қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Жамғармамиз томонидан экспортчи корхоналарнинг имкониятларини ўрганиш, муаммоларини бартараф этиш, ишлаб чиқарувчиларни экспорт фаолиятига кенг жалб қилишга бағишланган учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

23-27 июль кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг халқаро кўргазмасида жамғарма томонидан қирққа яқин тадбиркорнинг иштирок этиши мўлжалланаётир.

– Президентимиз раҳнамолигида миллий ҳунармандликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор, яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар фаолиятимиз ривожида муҳим омил бўлаётир, – дейди хусусий тадбиркор Мираббос Саъдуллаев. – Табиий теридан гиламлар тайёрлаймиз. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида турли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда қатнашиб, маҳсулотларимизни экспорт қилмоқдамиз. Хусусан, 2014 йилнинг май ойида Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтган халқаро саноат ярмаркасида 20 минг долларга гиламлар сотдик ва яна 200 минг долларлик маҳсулот етказиб бериш бўйича келишиб олдик.

Жорий йилнинг май ойида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда “Ўзбекистон маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон бозорларида мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган инновацион лойиҳалар кўрик-танлови”ни эълон қилди. Танлов маҳаллий ва иккиламчи хомашёларни қайта ишлаш ҳисобига янги турдаги экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, энг яхши лойиҳалар жамғарманинг молиявий маблағлари ҳисобига рағбатлантирилади.

Мамлакатимизда кейинги икки йилда хусусий мулк мавқеини ошириш ва уни ҳимоя қилиш, бизнес юритиш муҳити ва шароитларини янада яхшилашга қаратилган ўндан зиёд қонун ва бошқа ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлар учун янада қулай ва эркин муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқди.

“Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” иқтисодий индустриал зоналари бугунги кунда мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини модернизация қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари ташкил этиш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароит ва кенг имкониятлар яратишда алоҳида ўрин эгалламоқда. “Жиззах” махсус индустриал зонаси ҳудудида жойлашган “Master building products” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида иссиқ ва совуқ сув полипропилен қувурлари ҳамда уларнинг фитинглари, “Навоий” эркин-индустриал иқтисодий зонасида ташкил этилган “Navoiy Beauty Cosmetics” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасида косметика ва парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. “Ангрен” махсус индустриал зонасида Жанубий Корея, Сингапур, Австрия, Буюк Британия, Болгария, Ҳиндистон каби давлатларнинг етакчи фирма ва компаниялари билан ҳамкорликда турли ўлчамдаги мис қувурлар, техник кремний, тежамкор лампалар, кўмир брикетлари ва замонавий қурилиш-пардозлаш материаллари, шунингдек, шакар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолият юритмоқда.

Яқинда Швейцарияда Жаҳон иқтисодий форуми иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон мазкур рейтингда 5-ўринни эгаллади. Нашр қилинган ҳисоботда Ўзбекистоннинг замонавий бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтаётгани ижобий баҳоланган. Мамлакатимиз пахта, нефть-газ ва кимё маҳсулотлари экспорти бўйича дунёда юқори ўринларда туриши қайд этилган.

Бу мустақиллик йилларида Ўзбекистонда эришилган улкан марраларни, иқтисодиётимиз барқарор суръатлар билан ривожланаётганини, одамларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати тобора ошиб бораётгани ва бу ютуқларни дунё ҳамжамияти тан олаётганини кўрсатади. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, халқимизнинг тинимсиз меҳнати, изчиллик билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли қўлга киритилаётган бундай улкан ютуқлардан ҳар биримиз фахрланиб, бошимизни баланд кўтариб яшашга ҳақлимиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзимизга ҳам, ўзгаларга ҳам...