Зиддият чўзилмоқда, ҳарбий ҳолат узайтирилмоқда...
Россия-Украина
Оқ уй Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартининг бундан кейин Украинага ёрдам кўрсатиш қарашларини қайта кўриб чиқди, АҚШ Президенти Жо Байден унинг бу қарорини қўллади. Бу ҳақда Оқ уйнинг матбуот котиби Карин Жан-Пьер брифингда маълум қилди.
Аввалроқ Вакиллар палатаси спикери Вашингтонни Киевга молиявий ёрдам беришни кескин қисқартиришга чақирган эди. Энди эса у “Мен Украинага ҳар қандай ёрдамни қўллайман”, деб баёнот берди.
Янги Зеландия Бош вазири Крис Хипкинс ва Украина Президенти Владимир Зеленский орасида бўлиб ўтган телефон мулоқотида Веллингтон томонидан Киевга ҳар томонлама ёрдамни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Бу ҳақда Янги Зеландия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Британия ҳукумати Киевга “Apache” вертолётларини беришни режаламаяпти, аммо Украина Қуролли кучлари эҳтиёжи учун 100 километрдан 300 километр узоқликка отувчи ракеталар ва бронетехника жўнатади. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вакили маълум қилган.
Оқ уй ва Пентагон вакиллари Зеленский билан Интернетга сиздирилган махфий ҳужжатларни муҳокама қилмаган. Бу ҳақда президентнинг ўзи “The Washington Post” газетасига суҳбатда айтиб ўтган.
“Мазкур ҳужжатларнинг ошкор этилиши на Украина, на Қўшма Штатлар обрўси учун фойдаси йўқ”.
Газетанинг таъкидлашича, мазкур воқеа Украина ва Қўшма Штатлар ўртасига раҳна солган.
“Politico” газетаси ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Киев ҳокимияти махфий ахборотнинг сиздирилишидан чўчиб, ўзига ёрдам бераётган мамлакатлардан ҳам аксилҳужум режасини яширмоқда.
АҚШ Бош котиби Энтони Блинкеннинг “Fox News” телеканалига берган интервьюсида Украина яқин ҳафталарда аксилҳужумларни бошлаши мумкин, деб баёнот берди.
Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсоннинг фикрича, ҳукумат Украинанинг НАТОга киришига тезроқ кўмаклашиши керак.
Венгрия мудофаа вазирлиги ўз режасини ишлаб чиқаётганида Украинадаги зиддият узоқ вақт давом этишини ҳисобга олмоқда, деди вазир Криштоф Салай-Бобровницки.
“Венгрия ҳукумати тинчлик тарафдори ва оташкесинни тўхтатишга чақиради, аммо ҳарбий инқироз узоққа чўзилади ва у Шарқий Европада давом этади”, деб вазирдан иқтибос келтирди “MTI” агентлиги.
АҚШ Қуролли кучлари Штаблар бошлиқлари қўмитаси раиси Марк Миллининг “Foreign Affairs” журналига берган интервьюсида Украина инқирози 2023 йилда тугашига шубҳа билан қарашини таъкидлаган.
Дания парламенти шу кунгача Украинага етказиб берилган ҳарбий пакетларнинг энг каттасини юбориш тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Янги пакет 260 миллион долларга баҳоланмоқда.
Сўнгги йилда Дания Украинага 1,43 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатган.
Украинадаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилди, деб хабар берди Олий Рада депутати Ярослав Железняк.
Бу парламентда еттинчи марта ҳарбий ҳолатнинг узайтирилишидир.
Аброр ХОН, ЎзА